ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / «Барон» фильми ноқонуний савдо билан шуғулланувчил...

«Барон» фильми ноқонуний савдо билан шуғулланувчилар қўлида

Гиёҳвандликка қарши кураш ва махсус хизмат фаолияти ёритилган ўткир сюжетли ушбу фильм томошабинлар орасида шуҳрат қозонди. Ноқонуний равишда фильмни кўпайтириб сотувчи кишилар эса бундан фойдаланишга уринишаяпти.

«Барон» фильми ҳақида унинг премьерасига қадар узоқ гапирилди. Фильм жамоатчилик эътиборига тушди. Чунки унда Россия ва Голливуд актёрлари суратга тушган, шу билан бирга суратга олиш ишлари фақат Ўзбекистонда эмас, балки Россия ва Туркия ҳудудида ҳам олиб борилган.

Фильм премьераси яқиндагина Тошкентда бўлиб ўтганди.

У мамлакат кинотеатрларида экранга чиқиши билан деярли бир вақтда фильмларни ёзиб олиб, ноқонуний ҳолда кўпайтириб сотадиганлар пештахтасида ҳам пайдо бўлди. Бу ҳолат фильмни яратганларнинг эътиборидан четда қолмади. Режиссёрнинг сўзларига кўра, амалдаги қонунчилик бузилиши нопок савдогарлар учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Ўзбеккино»дан бизга хабар беришича, интеллектуал мулкни ноқонуний равишда тарқатиш бўйича далиллар аллақачон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига жўнатилган.

Ҳозирда Интеллектуал мулк агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги бу ҳолнинг олдини олиш, фильмнинг ноқонуний нусхалари сотувига қарши бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди. Айбдорлар қонунбузарликка йўл қўйгани учун жавобгарликка тортилади.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги эслатиб ўтади, фильм 2015 йилда давлат буюртмаси асосида суратга олинган бўлиб, у амалдаги қонунчилик асосида тарқатилади. Шунингдек, агентлик бу борада барчани муаллифлик ҳуқуқларини бузмасликка чақиради.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари