ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Азарий Плисецкий Алишер Навоий театрида премьера...

Азарий Плисецкий Алишер Навоий театрида премьера устида ишламоқда

28 октябрь куни Ўзбекистон Давлат академик катта театрида Шароф Рашидофнинг “Икки қалб дўстони” асари бўйича Ориф Меликовнинг балети премьераси бўлиб ўтади. Спектакль устида ишлаш учун театр раҳбарияти иқтидорли хореограф, афсонавий балерина Майя Плесецкаянинг акаси Азарий Плесецкийни таклиф қилди.

Мана бир неча кундан бери у янги постановкада иштирок этадиган артислар билан ишламоқда. Ундан ташқари Азарий Плисецкий театр труппаси учун дарслар бермоқда ва, шунингдек, Тошкент миллий рақс ва хореография Олий мактабининг ёш педагоглари учун матер-класслар ҳам ўтказишга улгурди, - деб ёзади podrobno.uz.

Унинг сўзларига қараганда, Тошкентга келганидан жуда ҳам бахтли эмиш, Ўзбекистон Катта театри труппасига ёрдам бераётганидан – ҳурсанд. “Икки қалб дўстони” премьерасини Тошкент саҳнасида 1982 йилда ўтган хореограф Игорь Чернишев билан танишлигини айтди.

- Спектакль хореографияси янгилик талаб қилмайди, чунки жуда истеъдодли инсон томонидан яратилган, шунча вақт ўтган бўлса ҳам, ханузгача ҳам қизиқарли, ҳам долзарбдир, - дейди А.Плисецкий.

- Мени таклиф қилишгани, - кутилмаган бўлди, бу мен учун жуда фаҳрлидир. Ушбу балетни жуда яхши биламан, Сизларда кўрмаган эдим, вазифам уни тиклаш эди ва халқаро даражага кўтариш. Бу жуда мураккаб вазифадир. Ҳозир бор кучимни ижро сифатини яхшилашга қаратдим. Бирор нарсага эришганга ухшаймиз.

Плисецкийнинг айтишича, труппа ҳамма нарсани тез илғаб олмоқда, ундан нима талаб қилинаётганини тез тушуниб олмоқда. Бу эса энг асосийдир.
Анча йиллардан бери дарс бериб келаётган Бежар труппаси Ўзбекистон Катта театри билан алоқалар ўрнатиши мумкин. Ва бир куни келиб Бежар труппаси Тошкентга гастроллар билан келиб қолиши мумкин.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей