ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / ART WAY ёшлар студияси театр санъатидаги бўшлиқни ...

ART WAY ёшлар студияси театр санъатидаги бўшлиқни тўлдирди

Балки бу ғалати туюлиши мумкиндир, аммо ҳалигача мамлакатнинг биронта театри Шекспир асарларини мусиқий асар кўринишида саҳналаштирган эмас. Аммо жорий йилнинг 20 февраль куни бу ҳолатга чек қўйилади. 

«Нега сизлар шу пайтга қадар Шекспир ижодига мурожаат қилмагансизлар?» – деган савол билан Uzbekistan Today мухбири Тошкент давлат мусиқали комедия театри мутахассисига мурожаат қилди. Чунки охирги 24 йилда барча мусиқий жанрдаги асарлар мана шу даргоҳда саҳналаштирилган.

– Эҳтимол, биз ҳали Шекспир асарларини талқин этиш даражасига етиб бормагандирмиз, ҳозирча фақат замонавий мусиқий асарлар билан чекланаяпмиз, – деб изоҳ берди Тошкент Давлат мусиқали комедия театри адабий бўлим мудири Озод Аҳмедов. – Аммо ҳаммаси ҳали олдинда.

Улар бу ишни амалга оширишни келажакдан умид қилиб турганларида ёшлар бу ишга қўл уриб бўлишди. Ёшлар театр студияси Вильям Шекспирнинг машҳур «Ромео ва Жульетта»си асосида мусиқий асарни саҳналаштирди. Ушбу саҳна асари премьераси  «Буюк муҳаббат» номи остида Ёшлар саройида тақдим қилинади.

ART WAY студияси 1 йил олдин учта ижодкор Бахтиёр Ҳусанов, Нурмуҳаммадхон Моний Ҳамзаев ва Равшан Нурмуҳаммедовларнинг ташаббуси билан «Ўзбектеатр» билан бирлаштирилганди.

– Келажак ёшлари ижод одамларидир. Биз театр ташкил этиш ташаббуси билан чиқдик, «Ўзбектеатр» эса бизни қўллаб-қувватлади, – дейди студия арт-менежери Нурмуҳаммадхон Моний Ҳамзаев. – Бизнинг репертуаримизда бешта болалар спектакли ва 3 та қисқа метражли фильм бор. Биз қандайдир янгиликни қилишни истадик, фақат буни ўзимиз учунгина эмас, балки бутун мамлакат амалга оширишга уриниб кўришга аҳд қилдик. Худди шу мақсад замирида «Буюк муҳаббат» мусиқий асари саҳналаштирилди. Бу саҳна асарида тахминан 30 та ёш ва ғайратли актёрлар иштирок этган.

– Шекспир ижодига мурожаат қилганимизнинг сабаби ўзига хос. «Ромео ва Жульетта» бир севги тарихи, ундаги муҳаббат мавзуси ёшларни ҳамма замонларда ҳам тўлқинлантиради, – деб тушунтирди Нурмуҳаммадхон Моний Ҳамзаев. – Бизнинг талқинимизда анъанавий қуруқ театр намойишларидан фарқли ўлароқ, мусиқа кўп бўлади. Ана шунинг ўзи намойишимизга ташриб буюриб, уни томоша қилиш учун яна бир асос бўла олади.

Диққатга сазоворлик жиҳати шундаки, томошадан тушган маблағ кам таъминланган оилалар болаларига тарқатилиши режалаштирилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей