ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Антиквар иш токчада чанг босиб турибди

Антиквар иш токчада чанг босиб турибди

Шкафдан  эски  нарсаларингизни  олиб ташлашга  шошилманг. Статуэткалар, картиналар, мебель, сопол буюмлар ва хатто  кийимлар, - буларнинг ҳаммаси интерьернинг  шунчаки гламур, аралаш безаклари  эмас, балки  реал  баҳога  эга бўлган  ҳақиқий хазина  бўлиши мумкин. 

Қадимий  буюмлар  бизнесда  бўлгани  каби  санъатда  ҳам бутун бошли тармоқ.

Сотбиснинг кўп миллиардли  бюджети, қадимий  мебелларнинг бебаҳо ҳусусий   коллекциялари, ҳайрия ким ошди савдолари  ва кўргазмалар, - буларнинг ҳаммаси  қадимий  буюмларни қадрловчилар  учун  оддий  ҳодисадир.  Ўзбекистонда бу йўналиш йўқ  бўлиб кетиш  ҳавфи остида  турибди. Коллекционерлар деярли йўқ, борлари  ҳам  тўлақонли  коллекциялардан  кўра тарқоқ ҳолда тўплаш ишларини олиб боради.  Бироқ,  Ўзбекистонда  бу соҳани  сақлаб  қолишга  ҳаракат  қилаётганлар,  антиквар хазиналарнинг чет  элларга  олиб чиқиб кетилишининг олдини  олишга уринаётганлар бор.   Ўзларининг севимли ишлари  бутунлай  йўқ  бўлиб кетмаслиги  учун  курашаётганларнинг  кучлари тобора  озайиб бормоқда.  .

Нима  учун оҳирги  антиквар  салонлар ёпилиш  ҳавфи   ёқасида  турибди ва уларни келажак  учун  сақлаш ва  қўллаб-қувватлаш  керакми? Бизда антиквар  ишлар бозорининг қадрсизлигига  сабаб нима? Санъатнинг бутун йўналишини қандай  қутқариб қолиш мумкин?   Uzbekistan Today муҳбирига  бу  ҳақда антикварлар авлодидан  Любовь Шапулина  жавоб берди.

У  ота-онаси ишини давом этирмоқда. Унинг салони – Осиё-Афросиёб 1993 йили очилган бўлиб, бугун пойтахтда катта ҳажмли  қадимий предметлар –мебель, мусиқий чолғулар  ва маиший  асбоб-анжомларга  иҳтисослашган  ягона салондир.  

            – Қадимий ва  нодир  буюмлар  ишининг  тушиб кетишига асосий сабаблардан бири  - бу жаҳон иқтисодий  инқирози бўлди. Чет эллик мижозлар  ҳозир антиквар  буюмлар ҳақида ўйлайдиган аҳволда  эмас, мамлакатимиз коллекционерлари  орасида  антиквариатга эътибор  йўқ,  қадимий  буюмлар  жуда  кам ва уни камдан-кам  сотиб оладилар. Бошқа  сабаб – ассортимент камлиги. Бугун 90 йиллар эмас,  у вақтларда жуда қимматбаҳо  ва  қадрли буюмлар мўл-кўл эди. Ҳозир эса  асосан келажакка мўлжалланган  товарлар бор, уларнинг  нарҳи   яна  бир неча йиллардан  кейин  кўтарилади. Антиквар ишларнинг бўшашиб кетганининг  яна бир муҳим омили солиқларнинг юқорилиги.  .Яқин вақларгача биз  айланма маблағларнинг 4 фоизини  тўлар эдик, ҳозир эса 33 фоиз.  Фарқини кўряпсизми?  Янги қоидани  жорий этганларида бизни  ҳисобга олмаганларига сабаб, чамаси ҳусусий антикварчилар жуда  оз қолгани бўлса  керак.. Супермаркетга  белгиланган  солиқни  тўлаш  муаммо  туғдирмайди, у ерда  кундалик  айланма жуда   юқори, бизда  эса бундай вазият  жуда  кам  бўлади,  ойлаб  харидорни  кўрмайсиз.  Бизга  кўпинча уйларидаги  у ёки бу  буюм  қанча  туришига қизиққанлар  киришади. Мен хатто  солиқ қўмитаси ва бошқа ваколатли  давлат ташкилотларига антикварчиларга  нисбатан  ўрнатилган  ставкаларни  қайта кўриб чиқиш  илтимоси  билан  мурожаат  қилмоқчиман. Улар бизни тушунадилар  ва ёрдам  берадилар, деб ишонаман.

Сизнинг салонингиз  мебель ва бошқа катта ҳажмли предметлар  билан шуғулланувчи шаҳардаги  ягона салон. Нега  ўз салонларини ёпган ҳамкасбларингиз  йўлидан бормаяпсиз? Нега  ўз ишингизни сақлаб қолиш учун  курашяпсиз? 

– Биринчидан, бу иш билан ота-онам шуғуланган, мен уларнинг ишини давом эттиришни истайман. Бу оилавий  иш бўлгани учунгина  эмас,  балки  бизнинг авлод  ўз давомчиларига ўзидан  хотира  қолдириши керак.  Аҳир антиквар иш ўз номи билан таъбир жоиз  бўлса, киборлар қизиқиши,  саҳоват рамзи, мақоми. Биз, буюмларга   иккинчи  ҳаёт  берамиз, яхши қўлларга  топширамиз ва улар  яна  кўп йиллар бус-бутун  ва яхши  сақланган  ҳолда  умр кечиради. Мен  бу иш  билан имкон қадар кўп  вақт  шуғулланаман. Бугунги кунда иқтисодий  қийинчиликларни  енгиб ўтишда менга турмуш  ўртоғим  ёрдам  беряпти.

 Шу билан бирга антиквар иш  шундайки, вақт  ўтиб, яна  жонланади. Инқироз ўтиб кетгандан  кейин харид қилиш  қобилияти  яна  ўсади. Қадимий буюмларни хуш кўрувчи  ва қадрловчилар ҳамиша  бўлганлар.  Антиквар  буюмларни қўлга  киритиш – бу  фақатгина  маданий  меросни сақлашга  қўшилган  ҳисса эмас,  балки  пулни фойдали ишга киритиш  ҳамдир.Бу буюмлар бир неча йилдан сўнг янада қимматроқ  бўлиши мумкин, фақат сотиш учун  вақтни тўғри белгилаш  керак.  Айтмоқчи, бугун антиквар буюмлар   билан шуғулланувчилар  талаб йўқлиги учун   жуда  арзон сотяптилар.  

            Иккинчи  томондан,  ҳозир буюмларни сақлаб  қўйиш  ва  реставраторларга  ёрдам бериш   муҳимроқ.   50 йил олдин  ишланган  ҳар  қандай мебель реставрацияга  муҳтож бўлади. Буюм ўзининг янги  соҳибини топгунга  қадар уни қисмларга  бўладилар ва кейин  яна  йиғадилар,  йўқолган  деталларини қайта тиклайдилар.  Аввалги жойида  унга сингиб қолган ҳидлардан қутилиш,ёғочни зараркунандалардан  ҳимоялаш ва унинг умрини узайтириш  учун барча қопламалар олиб ташланади, махсус аралашма  билан ишлов  берилади, кейин  эса яна  махсус  қоплама  билан сирланади.   Антиквар буюмлар орасида мусиқий чолғу  асбоблари  алоҳида  қадрланади.,улар учун  ҳамма жасоратга  тайёр  турилади. Шундай ҳодисалар  бўлганки, Х аср бошларида ишланган  ва оғирлиги 400 кг.бўлган  роялни тўртинчи қаватга  олиб чиқишган, реставрация  қилишган,  йўқолган деталларини   тиклашган...Буларнинг барчаси у интерьернинг муносиб  предмети бўлиши учун....Аҳир  Бахнинг уч соатли асарларини уна  чалиб бўлмайди-ку. 

 Реставраторлар  иш йўқлигида нима билан шуғулланади?

– Биринчидан  иш бор,тўғри, катта  ҳажмда эмас. Бошқа  буюртмаларни ҳам бажаришади. Айримлар ижод билан  шуғулланади.. Масалан, менда ҳозир сотувда  найчали громофон  бор. У гўё  кўп йиллар аввал  ишлангандай таассурот  қолдиради, бироқ уни  менинг усталарим бундан икки ой бурун  ясашган. Айтгандай  у  ишлайди. Бугун  у интерьернинг қимматли безагига  айланган ва ўтмиш руҳини яратишга  ёрдамлашади.   .

Ҳозирги вақтда  қандай буюмларни  сотиб олиш  фойдали?

– Шундай  вақтлар  бўлганки, европалик ҳамкасбларимиз собиқ иттифоқ  ҳудудидан  деярли  барча  қимматли нарсаларни олиб кетишган. Бугун,  молиявий инқироз  сабабли бу буюмлар у ерда жуда арзонлашиб кетган. Ҳозир улардан буюмларни  сотиб олиш  фойдали. Кўпчилик шундай  қиляпти ва маданий меросимизни қайтариб олишга  ёрдам беряпти. Бу фойдали иш, вақт ўтиб, улар анча  қимматлашади. Бироқ  буни  амалга  ошириш   осон  эмас. Шу сабабли ўзимизда  бор  нарсаларни  сотиб олиб, уларни сақлаб қолишга ёрдам беришлари мумкин. Бу буюмлар  ҳам кейинчалик қимматлашади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей