ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / 3D-чоп этиш: суратлар, либослар…блендер

3D-чоп этиш: суратлар, либослар…блендер

 Ватандошларимиз  орасида  кенг ҳажмли фигураларни чоп этиш имконини берувчи  принтерлардан  фойдаланувчилар  сони ўсиб бормоқда.

– Асосийси, ғоя бериш. Яна бир неча йилдан  кейин 3D чоп этиш кундалик  ҳаётимизнинг ажралмас қисмига  айланади, чунки унинг имкониятлари жуда катта,- деб  ҳисоблайди бу технологияни фаол  тадбиқ этаётганлардан бири   Дмитрий Дудник.

У ҳамкасблари билан биргаликда  қарийб бир йилдан бери  янги технологияларда  ишламоқда. Принтер ва  сарф қилинадиган материалларни у  хорижий интернет  магазиндан харид қилади. Бугун у  янги хом  ашёни қаердан олиш ҳақида ўйламоқда, негаки, ғамлаб қўйганлари тугай деб қолган.   

– Ҳозирча оддий пластикдан, жўҳори ва  шакарқамиш  асосидаги  экологик  тоза пластикдан  фойдаланамиз, энди силикон, нейлон ва резина  каби  янги турларни синаб кўрмоқчимиз,- дейди мутахассис.– Олти  рангдаги материалларимиз бор,  маҳсулотларнинг рангларини  кўпайтиришни истардик.           

Бу авлод  принтерлари билан ишловчи  мутахассислар  учун  энг қийини  чоп этишга  тайёргарлик  ҳисобланади. Маҳсус компьютер  дастурида предметни аниқ қилиб чизишга  баъзан  бир неча кун сарфланади. Бунинг  устига  чоп  этиш  ҳам  тезкор  жараён эмас.   Бир кеча-кундузда принтер  атиги 100 г. пластикни буюмга айлантира  олади.  Ва машина ҳар доим  ҳам буюмни  тўлалигича  чиқара олмайди, вазиятдан чиқиш йўли – унинг қисмларини  хосил қилиш ва кейин  бир бутун  ҳолатга  келтиришдир. 

Дмитрий аввалига 3D принтери ёрдамида  жониворлар шаклларини, турли ҳажмдаги  суратларни  чиқарди. Энг эсда қоларлиси  240Х200Х40 мм ўлчамидаги филча бўлди, негаки,  у  принтер ёрдамида ишланган энг катта  ҳайкалча бўлган эди.   , Унинг танаси, боши ва қулоқларини алоҳида чиқаришга  тўғри келди, кейин эса уларни бирлаштириб  филчанинг тўлиқ  кўринишини ҳосил қилди. 

– Янги технологиялар оригиналлик  ва индивидуалликка  интилувчилар  учун  кенг  имкониятлар очади. Улар ёрдамида  интерьер  ва либослар учун ноёб аксессуарлар  яратиш мумкин,- деб ҳикоя қилади  суҳбатдошимиз. – Шундай қилиб, ёритгич-суратни  ишладим, унинг барча қисмларини  принтер ёрдамида чиқардим. Ёригичдаги сурат алоҳида маънодорлик  касб  этади. Ёритгич  шундай  қурилганки, суратларни алмаштириш мумкин. Иккинчи  лойиҳа устидаги ишда  «charlie.uz» лойиҳасидаги капалак-галстуклар билан шуғулланувчи либослар  дизайнерлари билан бирлашдик.  Яқинда эксклюзив  нақшли бир неча  тажриба нусҳаларини чиқардим.  

Тадбиркор  нафақат  ижод билан шуғулланади, балки  бузилган техникани тиклашга ҳам ёрдам беради. 3D технологияси ёрдамида у  маиший техниканинг ишлаш муддати тугаган  эҳтиёт қисмларини  тиклайди,амалга оширилган ишларнинг ҳисобини эса билмайди.  

– Яқинда дўстларим ошхона блендерини таъмирлашда ёрдам беришни, яъни ейилиб кетган крестовинани  тиклашни илтимос  қилишди.Ўлчамини олдик, чиқардик  ва қурилма  ишлаб кетди,- дейди  мутахассис.- Бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалди. Техника  деталларини  таъмирлаш истагида бўлганлар сони   бир неча баравар ошди.

Дмитрий Дудник 3D чоп этиш  –  хизмат кўрсатиш  бозоридаги  янги  истиқболли  янгилик эканига,  ўз орзуларини  воқеликка айлантиришга интилувчилар  яқин вақт ичида  унинг қадрини билишларига ишонади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари