ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / 27 октябрь куни “Куйла ёшлигим” танловининг ғолиби...

27 октябрь куни “Куйла ёшлигим” танловининг ғолиби аниқланади

Жорий йилнинг баҳорида “Куйла ёшлигим” танлови ижодий гуруҳи мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди бўйлаб 16-25 ёшдаги 1500 нафардан ортиқ истеъдод эгасининг маҳорати билан танишди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ташкил этилган мазкур фестиваль  юртимизнинг ҳар бир бурчагидаги ёш истеъдодларни кашф этиш ҳамда уларнинг истеъдодини рағбатлантиришга қаратилган.

Минтақавий саралаш босқичида жорий йилнинг 25 апрел куни Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган республика туридан 94 нафар энг яхши эстрада ва халқ ашулалари ижрочилари ўтишди. Финал босқичида иштирок этиш учун 15 нафар энг яхши иқтидор соҳиблари саралаб олинди. 22 октябрь куни Ёшлар ижод саройида финал босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг мутлоқ ғолиби бош соврин – замонавий студияда ўз ашуласини ёзиш имкониятига эга бўлади.

Танловнинг финал босқичида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Номозов, Тоир Қўзиев, Азим Муллахонов ҳамда композитор Шуҳрат Зокиров ҳайъат аъзолари бўлишди. Танлов раиси Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматовнинг сўзларига кўра, 27 октябрь куни Ёшлар ижод саройида финалга чиққан ёшлар ва ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида ўтказиладиган гала-концертда танлов ғолиби аниқланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей