ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / "Ўзбекистонда фортепиано дуэти солномаси&q...

"Ўзбекистонда фортепиано дуэти солномаси"

“Ўзбекистонда фортепиано дуэти солномаси” шундай ном билан Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида энг йирик мусиқий лойиҳа бошланишига бағишланган “Қитъа ФА” концерт-кашфиёти бўлиб ўтди. ФА ҳарфлари ортида композиторлик ижодиётининг энг қизиқарли жанрларидан бири - Фортепиано ансамбли шифрланган. Бугун жаҳонда машҳур бўлган кўп ижрочилар дуэтларга бирлашиб, ўз концерт фаолиятларида янги шаклларни кашф этиб ўз иҳлосмандларини хушнуд қилиб келишмоқда.

“Қитъа ФА ” форум фестивали Ўзбекистонда фортепиано ансамблларини ривожлантиришга, уни санъатнинг юксак даражасигача кўтаришга йўналтирилган . “Лойиҳанинг вазифаларидан бири - дейди унинг муаллифи , ғоявий илҳомчиси ва асосий иштирокчиси ЎЗбекистонда хизмат кўрсатган артист, консерватория профессори, истеъдодли пианиночи Адиба Шарипова, - ушбу жанрга ва, умуман, мумтоз мусиқага кенг аудиторияни жалб қилиш. Жаҳон мусиқаси дурдоналари ва, шунингдек, Ўзбекистон бастакорларининг асарлари замонавий тингловчиларга яқинроқ бўлишини, уларда қизиқиш уйғотишини , улар концерт залларига ҳамма вақт келишларини истар эдик.

Адиба Шарипова билан биргаликда лойиҳа устида Зульфия номидаги мукофот лауреати , композитор Ойдин Абдуллаева, Мухтор Ашрафи номидаги музей директори Наталья Гурнова, санъатшунос, Ўзбекистон композиторлар уюшмаси аъзоси Венера Зокирова ва яна бир қатор истеъдодли ёш мусиқачилар иш олиб боришди.

Концерт дастури фортепиано ансамбли алоҳида ўрин тутган ўзбек композиторлари ижоди билан боғлиқ бўлган. Барча авлоддаги композиторлар ушбу жанрга мурожаат этишган . Концерт дастури бошланиши олдидан консерватория фойесида барча томошабинларни Тошкент шаҳар 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Б.Исабеков раҳбарлигидаги ансамбль кутиб олди.

Дастурнинг мусиқий қисми турли мусиқий таълим муассасалари - косерватория, В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги махсус академик мусиқий лицейлар ва шунингдек, 18-сонли Болалар мусиқий мактабида тахсил олувчилар тайёрлаган турли номерлардан ташкил топди.

Томошабинларни ушбу куни ўз асарларини ижро этган композиторлар томонидан тайёрланган оригинал номерлар кутар эди.

“Қитъа ФА” иштирокчиларига барча режа ва ғоялари амалга ошишини тилаб қоламиз.

Мусиқашунос Эльвира Зокирова.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей