ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / “ZiyoNET” порталида абитуриентлар учун янги бўлим ...

“ZiyoNET” порталида абитуриентлар учун янги бўлим очилди

Май ойининг охирида “ZiyoNET” порталида янги “Абитуриент” бўлими очилди. У олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун  тест топшириш имконини беради.

Мазкур янги бўлимда абитуриентлар учун ҳақиқий шароитларга яқинлаштирилган ҳолда тест топшриб кўриш имконияти мавжуд (вақт ҳисоби юритиладиган). Саволлар ўтган йилги тест тўпламлари ва бошқа манбалардан олинган. Тестларни бир неча марта топшириш мумкин. Тестдан олдин олий таълим муассасани танлаб, кейин ушбу ўқув юртига кириш эҳтимоли ҳақида маълумот ва бошқа олий таълим муассасаларига топшириш учун тавсиялар олиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, бўлимда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб олийгоҳлар ҳақида батафсил маълумотлар топиш мумкин. Ўтган йил учун ўтиш баллари тўғрисида маълумот келтирилган бўлиб, унда барча олийгоҳлар ва мутахассисликлар бўйича абитуриентларнинг сони, бир жой учун танлов ва таълимнинг бюджет ҳамда шартнома шакллари учун ўтиш баллари кўрсатилган.

Шунингдек, “Абитуриент учун қўлланма” бўлимида тест синовлари вақтидаги имтиёзлар, талаблар ҳамда бланкларни тўлдириш намуналарини кўриш ва юклаш мумкин. “ОТМ имтиҳонларини топшириш учун ҳужжатлар” бўлимида олийгоҳга топшириш учун зарур ҳужжатларнинг рўйхати келтирилган. “Видеороликлар” бўлимида эса ушбу ҳужжатларни тўғри тўлдиришни ўргатувчи видео жойлаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей