ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Ўзбекистонда мобиль қурилмаларини мажбурий рўйх...

Ўзбекистонда мобиль қурилмаларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда мобиль қурилмаларининг IMEI кодларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда . Унга мувофиқ IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилмаган мобиль мосламаларидан фойдаланаётган уяли алоқа абонентларига хизмат кўрсатиш тақиқланади.

Давлат ягона порталида Президентнинг “Ўзбекистон Республикасига мобиль қурилмаларини олиб кириш ва ҳисобга қўйиш тизимини тартибга солиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида ” ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган, деб ёзади norma.uz.

IMEI (анг. International Mobile Equipment Identity – мобиль ускуналарнинг халқаро идентификатори)- одатда, 15 та рақамдан иборат ноёб сон, аппаратни ўзида, аккумулятор батареяси тагида, қадоғида ва кафолат талонида кўрсатилади, экранда клавиатурада *#06# терилгандан кейин чиқади. . IMEI кодлар GSM, WCDMA ва IDEN тармоқларидаги уяли телефонларда, планшет ва айрим йўлдош телефонларида қўлланилади.

Қарорда мобиль қурилмалардан ноқонуний фойдаланиш, уларни учинчи шахсга бериш мақсадида, IMEI-кодларни ўзгартириш (клонлаштириш, кўпайтириш, бошқасига алмаштириш) каби хатти-ҳаракатларнинг қонунга зидлигини белгилаб қўйиш таклиф қилинмоқда.

IMEI-кодга эга бўлмаган мобиль қурилмалардан фойдаланаётган абонентларга мобил хизматларни кўрсатишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Қарорда Ўзбекистонда мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш қоидаларини қабул қилиш, бунинг учун махсус аппарат-таъминоти комплексини яратиш ҳамда IMEI-кодларни рўйхатга олувчи тизим оператори қошида абонентларга хизмат кўрсатиш марказини ишга тушириш кўзда тутилган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей