ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Янги йил байрами арафасида алоқа сифати таъминлана...

Янги йил байрами арафасида алоқа сифати таъминланади

Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида алоқа сифатини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги йил арафасида, айниқса, Янги йил кечаси алоқа хизматларига бўлган эҳтиёж одатдагидан кескин ошиб кетиши кузатилади. Алоқа хизматларининг миллионлаб фойдаланувчилари яқинларига қўнғироқ қиладилар ва табрик хатлари жўнатишади, интернетдан фаол фойдаланишади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан алоқа операторларига юзага келиши мумкин бўлган техник носозликларнинг олдини олиш, байрам олди ва байрамдан кейинги кунларда бу каби ҳолатларда компанияларда мутахассисларнинг суткалик навбатчилигини ташкил қилиш юзасидан топшириқ берилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей