ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Виртуал қабулхона орқали Президентга миллионта ари...

Виртуал қабулхона орқали Президентга миллионта ариза келиб тушди

2017 йилнинг 21 июлига қадар Ўзбекистон республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига бир миллионта ариза келиб тушди.

“Фуқаролар қабулхонасининг 10 ойлик иш фаолияти давомида бир миллонта ариза келиб тушди. Бу янги институтга ишонч кучлилигидан далолат беради. 

Шу билан бирга у аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг асосий ва ҳақиқий механизмидир”, деб таъкидланган давлат раҳбарининг сайтидаги хабарда.
Мурожаатларнинг 52 % ишсизлардан келиб тушган. Фуқаролар қабулхонаси билан 26 ёшдан 36 ёшгача бўлган фуқаролар (35 %) фаол мулоқотда бўлган.

Статистиканинг гувоҳлик беришича, асосий аризалар Ички ишлар вазирлиги — 100 мингдан ортиқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти — 76,6 мингта, Олий судга нисбатан 63,3 мингта ариза келиб тушган. “Машҳур бешликка” Бош прокуратура ва Марказий банк (тижорат банклари билан бирга) ҳам киритилган.
Одамлар асосан уй-жой, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва суд ишларига боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилган.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей