ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / “Uzmobile” Ўзбекистон вилоятлари марказларида GSM ...

“Uzmobile” Ўзбекистон вилоятлари марказларида GSM тармоғини ишга туширади

Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори “Uzmobile” жорий йилнинг 1 декабридан республика вилоятларида “GSM” тармоғини ишга туширади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида  муваффақиятли синовдан ўтганидан сўнг оператор республиканинг барча ҳудудларида GSM тармоғини босқичма-босқич ишга туширишни бошлайди.

Шу йилнинг апрел ойида “Uzmobile” Тошкент ва Тошкент вилоятида GSM тармоғини ишга туширди. Абонентлар учун  GSM 2G,3G, HSPA+ и 4G LTE алоқа стандартлари  хизмат кўрсатади.

Республиканинг узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларини алоқа билан таъминлаш компаниянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

2004 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей