ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / UZINFOCOM маркази “UZ” домен зонаси учун янги реги...

UZINFOCOM маркази “UZ” домен зонаси учун янги регистраторларни қабул қилишни бошлади

Ўзбекистонда доменлар сони тезлик билан ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда UZINFOCOM маркази “UZ” домен ҳудуди маъмурияти сифатида янги регистраторларни қабул қилади, деб хабар беради UZINFOCOM марказининг матбуот хизмати.

Юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентларига “UZ” доменларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиш учун келишув тузиш имконияти берилади. Бу маълум талабларга жавоб берадиган ҳамда Марказ билан шартнома тузган ташкилот бўлиши ҳам мумкин.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, жорий йилда мамлакатимизда бир ойда рўйхатдан ўтаётган доменларнинг сони 500 дан ортиқни ташкил этиб, айни пайтда уларнинг умумий сони 21 мингтадан ошган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей