ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Уяли операторлар қўшимча имтиёзлар олишлари мумки...

Уяли операторлар қўшимча имтиёзлар олишлари мумкин

Келаси йили уяли алоқа операторларига  алоқани ривожлантиришлари учун  қўшимча  имтиёзлар  берилиши  мумкин, -  деб айтди  Uzbekistan Today муҳбирига  Ўзбекистон  Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлиги  вакили. 

Унинг айтишича, экспертлар  гуруҳи  аниқ таклиф ишлаб чиқмоқда, бу таклиф яқин  вақт ичида ҳукуматга  кўриб чиқиш учун топширилади.  Вазирликда янги имтиёзлар операторлар  мамлакатнинг барча ҳудудларида алоқани ривожлантириш  ва сифатини  оширишларига рағбат  беради деб ҳисобламоқдалар. 

«Иқтисодий  нуқтаи назардан  операторлар  тезкор  жиҳоз-ускуналарни  аҳоли пунктларига  ўрнатишдан манфаатдор  эмаслар, чунки  бунда  компаниялар сарфлайдиган  ҳаражатлар  олинадиган даромаддан ошиб кетади. Йирик  шаҳарларда  бундай муаммо йўқ, чунки аҳоли кўп ва эҳтиёж  юқори, деб айтди  агентлик  суҳбатдоши. 

«Бироқ,  бу  олис чекка  ҳудудларда яшайдиган одамлар сифатли алоқа  ва тезкор интернетдан  фойдаланишлари керак эмас, деган  маънони билдирмайди. Шу нуқтаи  назардан, биз  турли мамлакатлар  тажрибасини кўриб чиқдик  ва  мамлакатнинг чекка  ҳудудларида фаолроқ иш олиб боришлари учун  операторларга  қўшимча имтиёзлар керак, деган  хулосага келдик», –қўшиб қўйди у.

Бугун Ўзбекистон уяли алоқа  бозорида  бешта оператор  фаолият  олиб бормоқда: улардан  иккитаси Россия компаниялари -  Beeline ва UMS ( МТС  шўъба корхонаси), Ucell  бренди остидаги швед-фин Teliasonera  компанияси, Uzmobile  миллий  оператори ва  Ўзбекистоннинг Perfectum Mobile компанияси.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей