ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Тошкентдаги Инха университетида “Қизиқарли математ...

Тошкентдаги Инха университетида “Қизиқарли математика” фестивали бошланди

Жорий йил 6 январь куни Тошкентдаги Инха университетида “Қизиқарли математика” (Touch Math) ўқув-амалий фестивали бошланди.

8 январь кунига қадар давом этадиган мазкур анжуманга нафақат мактаб, коллеж ва лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари балки математика фанига қизиқувчилар ҳам келишмоқда.

Мазкур фестивалда ёшларнинг математика фанига бўлган қизиқиши турли интеллектуал ўйинлар, машқлар, викторина ва машғулотлар орқали аниқлаб борилмоқда.
 

Математика фестивалида Жанубий Кореядан ташриф буюрган 20 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар иштирок этишмоқда. Анжуманда маҳаллий ва хорижий ўқитувчилар ўртасида мазкур фанни ўқитишнинг илғор услублари ва бошқа жиҳатлари хусусида ўзаро фикр алмашилмоқда. Фестивалда “IUT” да таҳсил олаётган 70 нафар талаба ҳам кўнгилли сифатида иштирок этаётирлар.
 

Фестивалнинг фахрий меҳмони, Жанубий Кореянинг Инҳа университети профессори Хун Чанг гиперкуб ва кундалик ҳаётимиздаги математика тўғрисида бир нечта маърузалар ўқимоқда. Бундан ташқари, тадбир доирасида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун турли танловлар ўтказиш, танлов ғолибларига эсдалик совғалари бериш ҳам кўзда тутилган.

 

7 январь куни фестиваль доирасида мактаб, коллеж ва лицей ўқитувчилари ўртасидаги математика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар “IUT” университети профессорлари томонидан тайёрланган вазифаларни инглиз тилида ечишлари керак эди. Энг иқтидорли танлов иштирокчилари Жанубий Кореянинг нуфузли университетларида магистратура ва докторантура йўналишларида ўқишни давом эттириш ва малака ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Шунингдек, фестивалнинг икки куни давомида, яъни 7-8 январь кунлари соат 10 дан 11 гача 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Дастурлаш соати” ўтказилади. Унда болалар визуал дастурлаш тили - Scratch ёрдамида яратиладиган ўйинлар бўйича битта бепул дарсда иштирок этишлари мумкин бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей