ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Талабалар UZ доменни ривожлантириш ғояларини тақди...

Талабалар UZ доменни ривожлантириш ғояларини тақдим этишди

Халқаро бизнес марказида “UZ домен ривожланишида ёшларнинг ўрни” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий ўқув муассасалари талабалари миллий интернет тармоғини ривожлантириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Хусусан, унда “Миллий интернет оламининг техникавий имкониятлари”, “Интернет тармоғида миллий сетментнинг ривожланиши”, “Таълим ва интернет” каби йўналишлар бўйича фикр юритилди.

Тадбир давомида талабалар томонидан мавзу юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда бир нечта тилларда сайт яратиш, ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар сонини кўпайтириш каби таклифлар билдирилди.

Техникавий имкониятлар блокида талабалар учун интернетдан фойдалашга имтиёзли тарифларни тақдим этиш, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган холда ахборот ва ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурини такомиллаштириш, миллий электрон манзилларини яхшилаш, дастурчилар марказини ташкил этиш билан боғлиқ таклифлар билдирилди.  Шунингдек, бугунги кунда ахборот технологиялари соҳасидаги долзарб танловларни ўтказиш ғоялари ҳам таклиф этилди.

Таълим ва интернет блокида эса грант ва танловларнинг ягона реестрини яратиш, имконияти чекланган аҳоли учун таълим порталини ишлаб чиқиш, интернет орқали видео-дарслар танловини ташкил этиш ҳам таклиф этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей