ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Солиқ тўловчининг идентификацион рақамини онлайн т...

Солиқ тўловчининг идентификацион рақамини онлайн тарзда ҳам олиш мумкин

Давлат солиқ қўмитаси Ягона давлат хизматлари интерактив хизматлари портали (ЯДХИП) билан биргаликда фуқароларнинг солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР — ИНН) олиш тартибини анча соддалаштирди, яъни бу хизмат турини my.gov.uzга қўшилди. Эндиликда фуқароларнинг яшаш жойидаги туман солиқ инспекцияларига мурожаат қилишларининг кераги йўқ.

Портал орқали яшаш жойидаги солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтиш ва СТИР (ИНН) рақамини олиш учун фақат фуқаро паспортининг электрон нусхаси талаб этилади. Порталда хизмати бепул.

Тайёр бўлган ҳужжат қоғозини бир иш куни давомида Ягона давлат хизматлари интерактив хизматлари портали (ЯДХИП)даги фойданувчининг шахсий кабинети ёки электрон почтаси орқали олиши мумкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей