ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Шерзод Шерматов: «Яқин дамларда бизлар самарали ...

Шерзод Шерматов: «Яқин дамларда бизлар самарали хорижий тажрибаларни жорий этишимиз керак »

Шерзод Шерматов: «Яқин дамларда бизлар самарали хорижий тажрибаларни жорий этишимиз керак» Эътиборингизга ахборот технологиялари ва алоқа вазирининг вазифасини бажарувчи иштирокида «Вақтинчалик кириш мумкин » лойиҳасининг иккинчи қисмини хавола этамиз. Ўқувчиларимизнинг саволларига жавоб бериб Шерзод Шерматов IT – компаниялари учун имтиёзлар, Интернет тармоғида миллий контент генерацияси муаммолари ва бошқа масалалар юзасидан сўз юритди.

Анвар Назруллаев: - Бизларда ҳам хориждаги каби startup тушунчасини киритиб, startup компаниялар учун эса кўпроқ имтиёзлар берилса. Бунга сиз қандай қарайсиз? Масалан, бугунги кунда интернет-хизматлар юридик шахслар учун жуда қимматга тушади, энди иш бошлаётган компаниялар учун – бу катта ҳаражатдир. Хорижда startup компаниялар учун чекланган муддатга ( масалан, 6 ойдан 9 ойгача) co-working худудида арзон нархларда хоналар ижарага берилади.

Мисол тариқасида Малайзияни келтираман. Яқинда бизлар бир гуруҳ дастурчилар билан iQalam Dastur (www.iqalam.net.) компаниясини ташкил қилдик. Startup сифатида Cyberjaya шаҳрида арзон нархда бир ойда 50 доллардан MaGIC марказида (Malaysian Global Innovation Centre) ижарага жой олдик. Шу қийматга 100 mbps бепул ва лимитсиз Интернет, коференц-заллар, мижозлар билан учрашиш учун хоналар, котиб хизматлари ва бошқалар киради. Ундан ташқари тренинг ва инвесторлар билан учрашувлар бепул ўтказилади. Бизларда ҳам шу каби шароитлар яратилишига қандай қарайсиз? Раҳмат!

Яна савол. Нимага йирик IT-лойиҳалар хорижий компанияларга берилади, компанияларимизнинг уларни бажариш учун қобилиятлаври бўлса ҳам.

Шерзод Шерматов: - Имтиёзлар ҳақида сўз юритсак, яқинда мамлакатимизда бу йўналишда бир қатор силжишлар бўлди. Яқинда Президентимиз томонидан Фармон чиқарилди. Унга мувофиқ мамлакатимизда Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази ташкил қилинади. Унинг резидентлари катта рағбатлантирувчи имтиёзлар олишади . Биринчидан, улар барча солиқ ва тўловлар озод этилади. IT- компанияларнинг яна бир муаммоси иш ҳақини тўлаш билан боғлиқдир. Маълумки, дастурчиларнинг ойлик-маошлари жуда юқоридир, шунга мувофиқ даромад солиғи ҳам жуда каттадир. Айрим ҳолларда 55 % ҳам етар эди. Бу эса иш ҳақини тўлашда қора схемалардан фойдаланиш йўлларини излашга олиб келарди.

Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация марказини ташкил қилиниши билан солиқ ставкаси 10-11 фоизгача камайтирилади, бу эса фақат шаффоф схемалардан фойдаланишга имкон беради. Яна бир муҳим жиҳат : IT-компаниялар ўз ходимларига иш ҳақларини хорижий валютада ҳам тўлашлари мумкин, уларни Виза, Мастер кард каби халқаро банк карталарига ўтказиб бериш йўли билан.

Ҳозирги кунда Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновация маркази ҳақида қоида ишлаб чиқилмоқда, мен ўйлайманки, у яқин ойларда тасдиқлангандан сўнг, бизларнинг IT-компанияларимизда, оёққа туриб олганлари ва стартапларида ҳам ушбу имтимёзлардан фойдаланиш имкони пайдо бўлади. Бунинг учун Инновация маркази дирекцияси билан шартнома тузиш керак бўлади. Дирекция Тошкентдаги Инха Университети худудида жойлашган. Офис ишга тайёр.

Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновация марказининг мўлжали бўйича унинг резидентлари республиканинг истаган аҳоли пунктларида ишлари мумкин. Шу билан бирга, бугунги кунда Тошкентдаги Инха университети худудида IT –компаниялар учун махсус технопаркни қуриш масаласи устида иш олиб борилмоқда. Бу ерда нафакат ишлаш учун техник шароитлар яратилган бўлади, хоналарни имтиёзли ижарага олиш ҳам назарда тутилган бўлади. Асосий афзалликлардан бири – талабаларнинг яқинлиги, улар орасидан ўзлари учун ташаббускор, уддабурон мутахассисларни тарбиялаб олишлари мумкин.

Малайзия ва бошқа мамлакатларда Хукумат стартапларга шароитлар яратиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш учун йирик маблағлар ажратади. Бизларда эса бу каби мақсадларга давлат бюджетидан маблағлар ажратилмайди, чунки давлат бюджеи олдида бошқа кўплаб долзарб вазифалар турибди: минтақаларни сув билан таъминлаш , поликлиника ва мактабларда зарур шароитлар яратиш...

Саволингизни иккинчи қисмини кўриб чиқсак, шуни таъкидлаш жоизки, бундай йирик лойиҳаларнинг кўпчилик буюртмачиларида ҳозирча шундай қолип мавжудки, уларнинг тасаввурларида маҳаллий компаниялар бу каби йирик лойиҳаларни амалга оширишолмайди. Шунинг учун йирик IT –компанияларни шакллантириш жараёни кетмоқда, уларга эса бундай йирик лойиҳаларни ишонса бўлади. Масалан, Hyatt
меҳмонхонаси каби йирик меъморий иншоотни қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 12-Трест каби йирик қурилиш ташкилоти билан шартнома тузмоқдамиз. У эса ўз навбатида, лойиҳани амалга ошириш учун бир неча минг субпудратчиларни ёлламоқда . Агарда лойиҳада муаммолар юзага келса буюртмачи ўша субпудратчиларни изламайди, барча масалалар учун бош пудратчи жавоб беради. IT – лойиҳалар бўйича ҳам йирик пудратчилар юзага келиши керак, улар суб пудратчилар билан ўзаро ҳамкорликни олиб бориб йирик лойиҳалар устида ишлашлари мумкин.
Электро ҳукумат соҳасида лойиҳани амалга ошириш учун йирик тизимли интеграторни яратиш мақсадга мувофиқдир, у эса бажарилган ишларнинг сифати учун буюртмачи олдида жавоб беради, ушбу холда давлат олдида.

Тошпўлат Мақсудов : - Маълумки, бугун Ўзбекистонда Интернетни ва маҳаллий ижтимоий тармоқларни миллий контент билан тўйинтириш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда . Нима деб ўйлайсиз, бизлар хорижий компаниялар маҳсулотларидан узиб кетаоламизми? Улар ҳам мудраб ўтиришгани йўқ. Масалан , mail.ru, Facebook ва бошқа кўплаб компаниялар ўзбек тилида интерфейсларига эга.

Шерзод Шерматов: - Сиз кўтарган муаммо ҳақида гапирсак, биринчи навбатда шуни тушуниш керакки, ижтимоий тармоқлар – бу бир нарса, Интернетни миллий контент билан тўйинтириш – бошқадир.

Мен ўйлайманки, республика миқёсида миллий ижтимоий тармоқни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўтариш – бу хатодир , аудиториянинг масштаби етарли эмас, ижтимоий тармоқларнинг моҳияти - мулоқот учун кўпроқ одамларни жалб этиш, қамраб олиш, мулоқот учун шароитлар яратиш. Бу ғоя Корея, Хитой ва Японияда муваффақиятли чиқди, чунки у ерда иероглифлар, ўзлигининг графикаси ва улар халқаро тизимлар кириб боргунча аввалроқ бошлаб олишди. Мамлакатимизда кўпчилик лотин ва кирилл ёзувини яхши билади , аҳолининг кўп қисми рус тилини ва айримлари инглиз тилини ҳам билишади, яна кўп оммалашган ижтимоий тармоқлар ўзбек тилида ҳам интерфейсига эга.

Ҳар қандай ҳолда ҳам жаҳонда муваффақиятга эришган ижтимоий тармоқлар – бу давлат лойиҳалари эмас, хусусий инвесторларнинг лойиҳаларидир.

Шу билан бирга маҳаллий контентлар генерациясининг таъсирчан механизмини яратиш ниятидамиз, бу эса натижада лимитсиз тарифларни ва Интерне6тдан фойдаланувчилар сонини кўпайишига олиб келади. “Янги уй қурмасдан, эски уйни бузмаймиз” қабилида иш тутамиз. Бу дегани амалдаги ТАS-IX билан бирга яна битта тизим ривожланиб боради, унда биринчисида ечилмаган муаммолар ечимини топади. Кейинчалик эса қайси бирини қолишини ҳаёт кўрсатади. Ҳозирги тизимда контент генератори, яъни сайтлар таҳририяти хостинг учун провайдерларга ҳақ тўлашлари керак. Янги тизимда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Шундай шароитлар яратамизки, провайдерлар контент генераторлари ортидан “югуриб” юришади. Шундай қилиб, сифатли интернет-контентни генерацияси фойда келтирадиган бизнес бўлиб, Интернетни сифатли маҳаллий контент билан тўйинтиришга кўмак беради.
ТАS-IX га альтернатив тизимни жорий этилиши провайдерлар орасида мавжуд бўлган бир қатор ресурслар алмашиш муаммоларни ечишга имкон беради. Ушбу лойиҳани амалга оширишга жорий йилда киришмоқчимиз.

Зуфар Рустамов: - Нимага уяли алоқа операторларимиз ТАS-IX тармоғига бепул кириш имконини беришмайди? У маҳсус провайдерлар орасида трафик алмашиш учун ҳақ олмаслик учун ишлаб чиқилган эдику?

Шерзод Шерматов : - Ундай эмас, Uzmobile, деярли бепул, бошқа операторларни олсак, ТАS-IX – ННТ , бу дегани ННТ фаолиятига давлат аралашмайди.
Янги тизим жорий этилгандан кейин вазият ўзгариш керак. Провайдерлар орасида ресурслар алмашиш масаласини тартибга солганимиздан кейин , уяли опреаторларга маҳаллий ресурсларни бепул тақдим этиш фойдалироқ бўлади
Лимитсиз тарифларга ўтиш жараёнини тезлаштириш керак, шунда ТАS-IX ми, бошқасими, фарқ бўлмайди.

Виталий Болбас: - UMS уяли алоқа операторининг келгуси тақдири нима бўлади?
Компанияга хорижий инвесторларни жалб қилиниши режалаштирилмоқдами?
Давлат томонидан назорат қилинаётган UMS ва Uzmobile GSM бўлинмаларини GSM- стандартида ишлайдиган ягона давлат уяли операторига бирлаштириш имкони кўрилмаяптими?

Шерзод Шерматов: - Ҳозир бу саволингизга аниқ жавоб йўқ, ҳали турли вариантларни ўрганиб чиқиш керак. Иккала компания ҳам ишларини давом эттиришлари мумкин, хорижий инвесторларни жалб этиб , улар бирлашишлари ҳам мумкин. Қайси бири амалга ошади, вақт кўрсатади, иқтисодчиларнинг ҳисоб-китоблари кўрсатади.

Сергей Становкин: - Ҳурматли Шерзод Хотамович, мамлакат брендини шакллантириш учун ҳар доим бир неча идоралар жавоб берар эдилар. Аммо брендинг - бу биринчи навбатда алоқадир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон миллий бренди билан боғлиқ алоқа вектори мамлакат ичкарисига йўналтирилган. Ўзбекистоннинг ташқи алоқалари ҳозирча тизимли характерни олмаган ва халқаро ОАВ имкониятларидан фойдаланмайди. Берилган баҳо билан розимисиз, вазирлик вазиятни ўзгартириш учун нима қилиши мумкин?

Шерзод Шерматов: - Мурожаатда билдирилган ғоя жуда тўғри. Мен ҳам мамлакатимиз фуқароси сифатида унинг имижи учун қайғураман. Аммо оммавий ахборот воситалари бозорини тартибга солиш билан бизлар шуғулланмаймиз – бу Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ваколатига киради ва ушбу идоранининг мутахассислари бу йўналиш бўйича нима қилинаётганлиги ҳақида сизга аниқ ахборот беришлари мумкин. Бизлар ҳам мамлакатимиз имижини яхшилаш борасида ҳар томонлама кўмак бериб келмоқдамиз.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей