ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Ўзбекистон Eurasia Mobile Challenge мусобақасида у...

Ўзбекистон Eurasia Mobile Challenge мусобақасида учинчи ўринни эгаллади

Eurasia Mobile Challenge минтақавий мусобақаси финал босқичида Ўзбекистондан Стартап Stolik учинчи ўринни эгаллади. Мусобақада Россия, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Тожикистон мамлакатлари қатнашди.

Stolik — бу бепул мобиль илова бўлиб, ресторандан стол буюртма қилиш учун мўлжалланган. Биринчи ойларда ресторанлар комиссияга мижоз йиғиб бергани учун ҳақ тўлашмайди. Мусобақа шартларига кўра, Stolik гуруҳи ҳисобига 10 минг доллар ўтказилади ва Барселонадаги халқаро финал мусобақасида қатнашишга йўлланма берилади.

Иккинчи ўринни Қозоғистоннинг «Мен кўнгиллиман» гуруҳи олди. Гуруҳ ҳисобига 15 минг доллар ўтказилади ва Барселонага йўл олади.

Биринчи ўринни Қирғизистоннинг ArtAsian гуруҳи эгаллади ва 25 минг долларни қўлга киритди. Лойиҳанинг мақсади — минтақанинг инглиз тилида сўзлашувчи кишилари диққатини тортиш.

Eurasia Mobile Challenge Мусобақа финали Барселона (Испания)да 22–25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей