ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Ўзбекистон давлат инспекцияси Ягона инретактив дав...

Ўзбекистон давлат инспекцияси Ягона инретактив давлат хизматлари портали ишида камчиликларни аниқлади

Мониторинг натижаларига кўра, Ягона портал сайтидаги 740 интерактив хизматдан 29 та давлат хизматлари тўлақонли амалга оширилмаётгани аниқ бўлди.

Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси жорий йилнинг январь ойида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатиладиган давлат интерактив хизматлари назоратини ўтказди.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра шу нарса аниқлашдики, ЯИДХП орқали 740 та интерактив давлат хизматлари тақдим этиладиган бўлса, шундан 29 таси, яъни жойлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви томонидан кўрсатиладиган хизмат тўлақонли иш юритмаяпти.

Мониторинг ҳаммаси бўлиб давлат ҳокимиятининг жойлардаги 146 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини қамраб олди, деб қайд этилади инспекцияда.

Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тегишли органлар билан бирга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари ўтказилаяпти.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей