ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Москва Давлат Университети Тошкентдаги филиалининг...

Москва Давлат Университети Тошкентдаги филиалининг талабаси жамоатчилик эътиборини Ўзбекистонда спорт дастурлаштирилишини ривожлантириш зарурлигига қаратди

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалининг талабаси Равшан Махсудов Ўзбекистонда IT ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни кўтарди, хусусан, ўзбекистонликларни Халқаро дастурлаштирш бўйича талабалар олимпиадасида қатнашишлари . Ёш дастурчининг арзи инобатсиз қолмади. Фан ва технологиялар бўйича агентликнинг директор ўринбосари Олимжон Тўйчиев Ўзбекистон ёш дастурчилари билан учрашди.

Олимжон Тўйчиев ишонтирдики, спорт дастурлаштириш муаммоларига таалуқли бўлган ҳар бир фикр ва ечим инобатга олинади .

Учрашувда Равшан Махсудов ҳам сўзга чиқди ва маълум қилди, йиғилганларнинг барчаси – талабалардир ва улар спорт дастурлаштиришга бефарқ эмасдирлар ва улар ҳар йили ўтадиган

ACM ICPC чемпионатида қатнашиб нафақат муваффақиятларга эришиш истагидадирлар, балки
ушбу чемпионат ҳақида кўпроқ одамларга хабар етказиб , юқори технологиялар олами нафақат хорижда, балки ўзимизнинг Ўзбекистонимизда ҳам ривожланиб бораётганини билдириш ниятидадирлар.

Мулоқот чоғида МДУ Тошкентдаги филиалининг талабалари, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети талабалари, Университет қошидаги Иккинчи академик лицей ўқитувчиси Азаматов Ахат Раҳматович, иккинчи академик лицей ўқувчилари, Тошкентдаги Халқаро 

Вестминстер университети битирувчилари ва дастурлаштириш соҳасининг мутахассислари сўзга чиқишди.
Олимжон Тўйчиев энг кичигидан бошлашни таклиф этди. Авваламбор талабалар бирлашиб олиб, доимий равишда учрашувлар ўтказишлари керак, ва муаммоларни аста секин ҳал қилиб бориш, ғоялар шундайлигича қолиб кетмаслиги керак.

ЎЗ кучлари билан янги лойиҳа яратиш керак, уни ривожлантириш, олға силжитиш учун ўз билим ва кўникмаларидан фойдаланишлари керак. Фақат машҳур ва муваффақиятли бренд замонавий ёшларни ўзига тортиши мумкин.

Ушбу мақсадларда янги лойиҳа учун ном ва логотип ўйлаб топиш таклиф қилинди, унинг қатнашчилари Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари билан шуғулланишади. Ушбу ҳаракатнинг вазифаларидан яна бири – мактаб ва лицейларга ташриф буюриб , ўқувчилар ўртасида танишув лекцияларини ўтказиб, IT соҳасига қизиқувчиларни жалб қилиш.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей