ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Мобиль операторлар таянч станциялари сонини 6 минг...

Мобиль операторлар таянч станциялари сонини 6 мингтагача етказишни мўлжаллашмоқда

“Мобиль алоқа тармоқларини, шунингдек 3G ва 4G LTE технологияларини ҳамда мобиль алоқанинг бошқа операторларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2013-2020 йилларда таянч станциялари сонини 6 мингтагача етказиш мақсад қилинган. Бу мобиль алоқанинг янги хизматлари қамровини янада ошириш имкониятини беради, деб ёзади “ICTNEWS” журнали.

Таҳлиллар 2014 йил мобайнида 500 дан ортиқ янги мобиль алоқа таянч станциялари ўрнатилиши ҳисобига абонентлари сони қарийб 20 миллиондан ошиб, хизмат кўрсатиш ҳажми қарийб 26 фоизга кўпайганини кўрсатмоқда. Айни кунда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматларнинг интерактив шаклга ўтаётгани, улардан мобиль алоқа воситалари орқали фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги мобиль интернет хизматларини кўрсатиш сифатини янада оширишни тақозо қилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей