ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Мобил алоқа операторларининг мансабдор шахсларига ...

Мобил алоқа операторларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди

“UNITEL” ва “CОSCОМ” МЧЖ мансабдор шахслари мобил алоқа хизматлари сифат кўрсаткичларини бузилганликлари ва радиочастота ҳамда радиоэлектрон воситаларидан ноқонуний фойдаланганликлари учун уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг расмий сайтида шу ҳақда хабар берилди.

Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил алоқа хизматларини кўрсатишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тўртта мобил алоқа операторларига келгусида тармоқни ривожлаништириш бўйича тегишли чоралар кўрилишига эътибор қаратишлари юзасидан кўрсатмалар берилган.

Бироқ “UNITEL” ва “CОSCОМ” МЧЖ мобил алоқа компаниялари томонидан абонентларга узлуксиз ва сифатли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича ўз вақтида тезкор ва тўлақонли қарорлар қабул қилишда ҳамда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар етарли даражада эмаслигини инобатга олиб, Инспекция мазкур компанияларга ўз фаолиятларидаги камчиликларни бартараф этиш ва мобил алоқа хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишларни ташкил қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва норматив ҳужжатлари талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида мобил алоқа хизматлари сифат кўрсаткичларини бузганликлари ва радиочастота ҳамда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланганликлари учун 2015 йил 27 ноябрь куни “UNITEL” ва “CОSCОМ” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг 152- моддаси, 1- қисми (радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурималардан фойдаланиш тартибларини бузиш) ва 153- моддаси (алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат тармоқ стандартларини бузиш) талабларига асосан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей