ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / «Microsoft» ва «Cisco» «MirzoUlugbekInnovationC...

«Microsoft» ва «Cisco» «MirzoUlugbekInnovationCenter» иштирокчиларига бизнесларини ривожлантиршда ёрдам беришади

«MirzoUlugbekInnovationCenter» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ёрдам бериш бўйича Инновация марказининг биринчи иш кунларини ўзида АКТ соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 30 АТ-компаниялари резидентлари бўлишди. Таҳминларга кўра 2021 йилгача 500 дан зиёд маҳаллий АТ-компаниялари «MirzoUlugbekInnovationCenter» резидентлари бўлиб қолишади. Бу эса, ўз навбатида юқоритехнологик маҳаллий маҳсулотларни экспорт ҳажмини сезиларли даражага кўтариш имконини беради. 

Марказ АТ-компанияларга бизнесларини ривожлантиришларига, жумладан таълим хизматларини тақдим этиш орқали ҳам кўмак беришга тайёр. Бу ҳақда Инновация марказини директори Хуршид Султонов батафсил гапириб берди:
- «MirzoUlugbekInnovationCenter» ахборт технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмак берувчи Инновация марказида маҳаллий АТ-компаниялари вакилари, стартаперлар, АКТ соҳаси мутахассислари , техник мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари талабалари учун ўқитиш курслари ва тренинглар ташкил қилинади.

Ўқиш жараёнида тингловчилар АТ-бизнесининг барча нозик томонлари – бизнес-режани ишлдаб чиқишдан бошлаб, бозорда товарларни силжитиш стратегиясини шакллантириш ва стратегик режалаштириш ва инқирозга қарши менежментгача.

Машғулотларда Microsoft» ва «Cisco» каби таниқли хорижий компанияларининг мутахассислари ва АҚШ Кремний водийсида ишлаб юрган маҳаллий дастурчилар фаол иштирок этишади. Улар ўз тажриба ва билимлари билан бўлашишади. Бунга Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазирлик делегациясининг Кремний водийсига ташрифи ва ташриф чоғида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ва меморандумлар туфайли эришилди.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей