ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Ислом Каримов хотирасига: янги сайт иш бошлади

Ислом Каримов хотирасига: янги сайт иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – islamkarimov.uz, islomkarimov.uz иш бошлади.

Сайтдаги материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилган.

Сайт «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.

Сайт интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан батафсил танишиш учун қулай имконият тақдим этган.

Манбада Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли, давлат мукофотлари, асарлари, Ватанимиз мустақиллиги солномаси, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан танишиш мумкин.

«Хотиралар» бўлими Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг сўзлари билан бошланади: «Ислом Каримов кучли ва ёрқин шахс сифатида хотирамизда муҳрланиб қолган. Нафақат мен, балки у билан таниш бўлган бошқа кишилар ҳам унинг ўта кучли хотираси, доимо ўз сўзида туриши, нутқларида кўзда тутилган аниқ вазиятлар, истиқболларга холис баҳо бериш қобилиятини юксак баҳолардик».


Сайтда, шунингдек, медиатека мавжуд бўлиб, у орқали фото ва видеогалерея материаллари билан танишиш мумкин.

Виртуал саёҳат Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали ва унинг атрофидаги ҳудудлар билан танишиш имконини беради.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей