ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Интерфаол Давлат хизматлари ягона портали жамоат...

Интерфаол Давлат хизматлари ягона портали жамоатчиликка Очиқ манбалар бўйича концепция лойиҳасини муҳокама қилишни таклиф этади

Ҳавола бўйича  жорий йилнинг 29 октябридан 12 ноябригача концепция  лойиҳасини   кўриб  чиқиш  ва уни  яхшилаш  бўйича ўз таклиф-тавсияларини  бериш  таклиф  қилинади.

Концепция   очиқ давлат  манбаларини ўрта ва узоқ  муддатли  режалаштириш  тизимидаги мавжуд  бўшлиқларни  тўлдиришга   қаратилган. Ҳужжат  ҳукуматнинг бу йўналишдаги  фаолиятининг  асосий  устуворликларини  тавсифлашга  қаратилган  дастуриламал  ҳисобланади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси  Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  томонидан   БМТ Тараққиёт  дастурининг мамлакатимиздаги «Давлат хизматлари  кўрсатиш  сифатини яхшилаш учун  электрон  ҳукуматни ривожлантириш» лойиҳаси билан ҳамкорликда  ишлаб  чиқилган. 

https://docs.google.com/document/d/1cfU1f2pAWmxqqiuJzCLYpG0I76h1r5VK82aEJci7_CU/edit?usp=sharing

Муҳокама  қоидалари:

1. Муҳокамаларда ҳар бир  жисмоний  шахс  ёки юридик  шахснинг вакили  иштирок этиши  мумкин.

2. Лойиҳанинг  алоҳида  бўлимлари  ва умуман  ҳужжат бўйича шарҳлар қабул қилинади. Концепция  лойиҳасини шарҳлаш  имконияти   унинг тузилмалари, терминологияси  ва лойиҳа матни  билан  боғлиқ бошқа жиҳатлари бўйича  таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқилишини кўзда  тутади. Концепция лойиҳаси  матни  билан бевосита боғлиқ  бўлмаган шарҳлар ўчириб  ташланади.   

3. Жамоатчилик  муҳокамаси давомида  олинган  сермазмун таклиф  ва тавсиялар  экспертлар  томонидан  таҳлил  этилади,  муҳокама  ташкилотчилари томонидан  ўрганилади.  

4. Шарҳлар ўзбек  ва рус тилларида  қабул  қилинади.

5. Шарҳлар  текширилади.

6. Шарҳ агар  муҳокама  этилаётган  лойиҳа  матни билан боғлиқ бўлмаса:

ирқий, этник, жинсий, диний, ижтимоий  келиб чиқиши бўйича   камситишни тарғиб этса,  муҳокаманинг  бошқа қатнашчиларига, аниқ  шахс ёки  ташкилотга  нисбатан ҳақоратли, хавфли бўлса,  оз сонли  халқлар ҳуқуқларини чекласа, балоғатга  етмаганлар ҳуқуқларини бузса, уларга  ҳар қандай  шаклда  зарар етказса;

учинчи шахслар розилигисиз  улар ҳақидаги  шахсий  маълумотларни тарқатса; 

тижорат  мақсадларига, сламга,  реклама  ахборотига эга бўлса;

ҳуқуқнинг   ҳар  қандай  меъёрларини  бузса;

беҳаё лексика ва унга ўхшаш мазмундаги сўзлардан  фойдаланишга  ишора бўлса;

шахсий  характердаги  шикоят  ва илтимослар,  ҳаётий  ҳолатлар билан боғлиқ ва жавоб  талаб  қилувчи хабар ва сўровлар бўлса;  

чалғитувчи  тусда  бўлса;

фикр-мулоҳазалар  тугалланмаган  бўлса;

матн  мазмуни  қийин ёки  тушунарсиз бўлса;

лотин ёзувида  рус  тилида  ёзилган  бўлса;

матн  тўла  ёки  кўпроқ  бош  ҳарфлар билан ёзилган  бўлса;

жумлаларга  бўлинмаган  бўлса ўчириб  ташланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей