ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Инха университетида Инновациялар ва саноат коопера...

Инха университетида Инновациялар ва саноат кооперациялари маркази ташкил этилди

Тошкентдаги Инхауниверситети (IUT)да Инновация ва саноат кооперациялари маркази ташкил этилди, деб хабар беради таълим муассасаси ректори Шерзод Шерматов.

У тақдим этган маълумотларга кўра, янги марказ университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион салоҳиятини кенгайтириш мақсадида яратилган бўлиб, тадқиқот натижалари ва интеллектуал фаолият тижоратлашувини таъминлаш, университет талабаларида профессионал кўникмаларни ривожлантиришга шароитлар яратиш, жумладан, уларни дастурий маҳсулот ишлаб чиқишга жалб этиш, ички ва ташқи бозорда инновацион маҳсулотлар ва хизматлар узатишга муваффақ бўлишни кўзда тутади.

Шунингдек, марказ Инха университетида таълим сифатини юксалтириш ва янгича фикрлашни шакллантиришга кўмак бериб, унинг нуфузини янги даражага олиб чиқишни мақсад қилган. Бунда амалиёт ходимлари билан илмий-тадқиқот жараёнида яқин ҳамкорлик ўрнатилади ва амалий фаолият давомида талабалар учун зарур бўлган профессионал кўникмалар яратиб борилади, деб қўшимча қилди ректор.

Шерматов айтадики, марказ компания ва ташкилотлар билан ахборот-коммуникацион соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилади. Инха университети талабалари бу лойиҳаларда иштирок этишади. Бу ҳамкорлик компаниялар ўзлари истаган кўринишда тайёрланган маҳсулотларни олишига, талабаларга бўлса, реал лойиҳалар устида қўшимча билим ва кўникмаларини оширишига ёрдам беради. Шу орқали компаниялар ўзлари учун ишлаши мумкин бўлган мутахассислар тайёрлаш имконига эга бўлишади. Бундай ҳамкорликдан компаниялар ҳам, талабалар ҳам фойда кўришади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей