ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Давлат хизматларининг интерфаол ягона портали янг...

Давлат хизматларининг интерфаол ягона портали янги форматда иш бошлади

Давлат хизматларининг интерфаол ягона порталининг янги версияси синов тартибида ишга туширилган ва my2.gov.uz. дастак бўйича кириш мумкин
Янги версия кабинетлар бўйича гуруҳлаштирилган - фуқаро ва тадбиркор, тўлақонли электрон давлат хизматларини жорий этишни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган, электрон давлат хизматларига онлайн ҳақ тўлаш имкони яратилган.

Ягона давлат портали энди фойдаланиш учун қулай дизайн ва интерфейсга эга, фойдаланувчиларнинг маълумотлари хавфсизлиги ва сирлилиги кучайтирилган.

Ҳозирги вақтга қадар фуқаронинг кабинети орқали онлайн тартибида солиқ ва коммунал хизматлари бўйича, ЙҲҚ бўйича жарималар, шахсий пенсия ва суғурта тушимлари ва ҳ.к. бўйича ахборот олиш мумкин. Фуқаролар, шунингдек турли давлат хизматларини олиш учун аризалар беришлари мумкин.
Кўрсатилган хизматлар бўйича Ягона портал электрон ҳужжатлар репозитарийида сақланадиган электро ҳужжатни (маълумотнома, гувоҳнома, кўчирма ва ҳ.к.) шакллантиради. Шу туфайли фойдаланувчи ҳужжатнинг қоғоз версиясини олиш учун турли идораларни эшигини қоқиб юрмайди . Уйдан чиқмай туриб электрон ҳужжатни олиш имкони вақтингизни ва нақдингизни тежаш имконини беради.

Тадбиркорнинг кабинетида солиқлар тўланганлиги , текширувлар тўғрисида ахборот олиш, олинган лицензиялар муддатини назорати ва уларни узайтириш имкони бор.

Тадбиркорлик субъектлари божхона, лицензиялаштириш, солиққа тортиш, уй- жой-коммунал хўжалиги ва бошқа бўлимлардан давлат хизматларини олиш учун электрон аризаларини бериш имконига эга.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей