ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Best Soft Challenge 2017: бу йили анъанавий танл...

Best Soft Challenge 2017: бу йили анъанавий танлов ўзгартирилган қоидалар бўйича ўтказилмоқда

Best Soft Challenge 2017 истиқболли дастурчиларнинг анъанавий ҳар йиллик танловига старт берилди

Бу йили ўтказилиш форматига айрим ўзгартиришлар киритилди. Илгари унинг қатнашчилари тайёр дастурий ечимларни тақдим этиб, улар учун пул мукофотлари олишар эди. Бу йил эса жюри ҳукмига номинациялар бўйича лойиҳа ва ғоялар тақдим этилади.

Ғолиблар тўртта йўналиш бўйича аниқланади:
1. “Ақлли шаҳар”;
2. Компьютер ва мобиль ўйинлар;
3. Савдо ва хизмат соҳаси бўйича энг яхши лойиҳа;
4. Ахборот алоқа технологиялари соҳасида инновация ғояси.

Ушбу номинациялар дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш замонавий тенденциялардан келиб чиққан холда таклиф қилинган. Масалан, бугунги кунда мамлакатимизда шаҳар, тизим ва бинолар хавфсизлигини таъминлашда ахброт алоқа технологияларининг воситалари кенг қўлланмоқда. Хукумат томонидан “Ақлли шаҳар” тизимини яратиш бўйича ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу нуқтаи назардан хавфсизлик, назорат ва бошқарув, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш, фавқулотда вазиятлар содир бўлган холда маълумотлар билан лаҳзаларда алмашиш тизими соҳасида виртуал туризмни яратиш ва, шунингдек, “ақлли дўкон, кафе, офисларни”ташкил қилиш замонавий дастурларни яратиш ва ишлаб чиқиш муҳимлиги яққол кўринади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей