ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / Ўзбекистонлик дастурчилар Galagram мессенжерини иш...

Ўзбекистонлик дастурчилар Galagram мессенжерини ишлаб чиқишди

«Star Palete» дастурчилари Galagram деб номланувчи мессенжерни ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги.

Сервис халқаро бозорга мўлжалланган бўлиб, кўп тиллидир (инглиз, рус, ўзбек, хитой ва бошқалар) интерфейсига эга. Фойдаланувчиларнинг аккаунтлари телефон рақамларига уланади.

Бепул кроссплатформали мессенжердир. Galagram орқали матнли материаллар, расмлар, овозли смайлчалар, фото, видео ва аудиохабарлар юбориш, бешта ёки ундан ортиқ кишилар учун видеоконференциялар ташкил қилиш, шунингдек, онлайн ўйинлар ташкил қилиш, халқаро кириш ва чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш мумкин.

Сервисга рўйхатга олиш ва кейинчалик янги қурилмаларни авторизация қилишда кодли СМС-хабар юбориш орқали телефон рақами текширилади. Олинган код мазкур аккаунт учун янги мижоз иловасини авторизация қилади.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей