ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / IT / 2015-2017 йилларда Ўзбекистонда 6100 чақиримли кен...

2015-2017 йилларда Ўзбекистонда 6100 чақиримли кенг полосали оптик алоқа тармоқларини қуриш режалаштирилган

Янги, амалдаги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш, модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича йирик сармоявий лойиҳаларнинг манзилли дастурига мувофиқ, 2015-2017 йилларда 6100 чақирим, хусусан жорий йилда 1800 чақиримли кенг полосали оптик алоқа тармоқларини қуриш режалаштирилган, деб хабар беради ictnews.uz сайти.

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб тортилган оптик алоқа тармоқлари 16 минг чақиримни ташкил этмоқда. 2014 йилда юртимизда, хусусан, Қўнғирот, Бойсун, Узун, Мўйноқ каби олис туманларда 2 минг километрдан зиёд оптик толали алоқа тармоқлари барпо этилди. 

Оптик алоқа тармоқларининг кенгайиши интернетга кенг полосали уланиш хизматларини кўрсатиш сифатини оширди. 2015 йилнинг бошида мазкур хизматларни кўрсатиш учун ўрнатилган портлардан фойдаланиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 640 мингга оширилиб, фойдаланилаётган портлар сони эса 135,1 фоизга ўсган.

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида кенг полосали телекоммуникация тармоқлари сиғими 85,9 минг портга кенгайтирилиб, 699,3 минг портга етказилди. Натижада, абонентлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоизга ошди. Пировардида ушбу тармоқ орқали мижозларга видеотелефония, интернет-телевидение, юқори тезликдаги интернет, HDTV-каналлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкони яратилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей