ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Рукн архиви / Соғлиқни сақлаш / Қонунчилар соғлиқни сақлашни кескин ривожланишин...

Қонунчилар соғлиқни сақлашни кескин ривожланишини таъминлайдиган қонунни муҳокама этишди


Ижтимоий тармоқларда, жамиятда “Инсон органлари ва тўқималарини транплантацияси тўғрисида” ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилмоқда. У Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан ЎЗбекистон “Адолат” Социал-демократик партиясининг Марказий кенгаши билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади нима? Юртимиз шифокорлари инсон органларини трансплантацияси бўйича мураккаб операцияларни ўтказишга тайёрми?

Бу ҳақда Тошкент врачларни малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган давра суҳбатида сўз юритилди.
Учрашувни “Адолат” СДП Марказий Кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ташкил қилишди. Бу каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат йўқлиги Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ривожланишини тўхтатиб турувчи омил бўлиши, таъкидланди. .

- Қонун лойиҳаси инсон органлари ва тўқималарини трансплантацияси масалаларини ҳуқуқий тартибга солишга, мамлакатда трансплантологияни клиник фан сифатида ривожлантиришга йўналтирилган, - дейди ОЛий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎЗбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Муҳаррам Дадахўжаева. Унинг қабул қилиниши инсон органларини кўчириб қўйиш учун ҳуқуқий асос яратади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар ушбу соҳадаги хорижий амалиётни ўрганиб чиқишди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилтининг тавсияларини инобатга олишди. Ҳозирги вақтда қонун лойиҳаси минтақалардаги даволаш муассасаларида, махсус тиббиёт олий ўқув юртларида кенг муҳокама этилмоқда.

Қонун лойиҳаси устида ишлайдиган гуруҳга соғлиқни сақлаш вазирлиги, ички ишлар, адлия органлари ва бошқа манфаатдор идоралар вакиллари кирган.

- Жаҳонда кўпроқ жигар ва буйракни қайта кўчириш бўйича операциялар ўтказилади, - дейди мамлакат бош трансплантологи Улуғбек Йўлдошев. Буйрак етишмовчилиги билан касал бўлганлар олдида фақат иккита йўл бор: гемодиализга бориш, ёки бўйракни кўчириб ўтказиш операциясига кўниш.. Бу каби даволашнинг жорий этилиши аъзо донорлигини махсус қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилишини талаб қилади. Мамлакатимизда жигар ва буйракни кўчириб ўтказиш билан шуғулланадиган малакали трансплантолог- мутахассислар бор, тажриба алмашиш учун хорижий ҳамкасбларимизни жалб қиламиз.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей