ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / Соғлиқни сақлаш / Кабмин расширил перечень имеющих право на бесплатн...

Кабмин расширил перечень имеющих право на бесплатное лечение в специализированных медцентрах

Вазирлар Маҳкамаси махсус тиббиёт марказларида бепул даволаниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини кенгайтирди

Президент Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан барча республика махсус илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Давлат бюджети ҳисобига тиббий ёрдам имтиёзли кўрсатиладиган шахслар тоифаси рўйхатини 9 та позициядан 16 тагача кенгайтирди, маълум қилади.

Унга 18 ёшгача бўлган болалар , акушерлик ва гинекология РМИАТМ да ҳомиладор аёллар, эндокринология РМИАТМ да эндокринологик касаллар, онкология РМИАТМ да онкологик касаллар, фтизиатрия ва пульмонология РМИАТМ да сил касаллари , дерматовенерология ва косметология РМИАТМ да жинсий алоқа йўли билан касаллланганлар . Ушбу беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган касалликнинг патологияси ва бошқа мезонлари бўлган холда бепул ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек имтиёзли шахслар тоифасига чақириқ комиссияларининг йўлланмаларини олган чақириқ ёшидаги шахслар киради.

Ундан ташқари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида моддий ёрдам оладиган ва кам таъминланган оилалар аъзоси сифатида ҳисобга олинган шахслар ҳам бепул ёрдам олади, деб аниқлик киритилган.

Илгари рўйҳатда бўлганларни эслатиб ўтамиз: ёшлигидан ногиронлар, ота-онаси йўқ етимлар, 1 ва 11 гуруҳ ногиронлари , 1941- 1945 й.й. уруш қатнашчилари ва ногиронлари , ва, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, ёши туфайли ишламайдиган нафақахўрлар, 1941-1945 й.й. уруш йилларида меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭС авариясини бартараф этишда қатнашганлар , байналмилалчи-жангчилар. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей