ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Рукн архиви / Соғлиқни сақлаш / Антибиотиклардан тўғри фойдаланиш жаҳон ҳафталиги...

Антибиотиклардан тўғри фойдаланиш жаҳон ҳафталиги

Антибиотикларни қабул қилишдан олдин соғлиқни сақлаш соҳасидаги малакали мутахассис билан маслаҳатлашиб олинг. Бугундан бошланган антибиотиклардан тўғри фойдаланиш жаҳон ҳафталигининг асосий мавзуси шудир.

Ҳафталик тадбирларининг асосий мақсади – антибиотиклардан ҳавфсиз фойдаланиш қоидалари тўғрисида ахборот кампаниясини ўтказишдир.

“Антибиотиклар қимматли манбадир, шунинг учун ҳам уларни истеъмол қилишдан олдин тўғри тавсиялар олиш жуда муҳимдир. Антибиотиклардан масъулиятли фойдаланиш сизга ва оилангизга яхши даволаниш имконини беради, балки антибиотикларга турғунлик ривожланиш хавфини камайтиради – таъкидланади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ахборотида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳаммани антибиотикларни фақат соғлиқни сақлаш соҳасининг малакали мутахассиси тайинлаган холда қабул қилишга , қўллар гигиенасига риоя қилишга, қолиб кетган антибиотикларни истеъмол қилмасликка чақиради.

Шунингдек, ЖССТ WAAW веб-сайтидаги ўтган йилги кампаниясининг ахборот материалларини тарқатишни таклиф қилади, яқин вақтларда эса ижтимоий тармоқларда қўшимча материаллар пайдо бўлишини маълум қилади.

Ундан ташқари ЖССТ БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда жамоатчилик учун тушунарли бўлган бир қатор материаллар устида иш олиб боришмоқда.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей