ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / Ўзбекистонда FEI World Jumping Challenge Final ту...

Ўзбекистонда FEI World Jumping Challenge Final турнири бўлиб ўтади

Ўзбекистон Осиё қитъасида биринчилардан бўлиб, FEI World Jumping Challenge Final турнирини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Конкуру (тўсиқлар устидан сакраш) бўйича ўтказиладиган FEI World Jumping Challenge Final мусобақаси илк маротаба Осиё қитъасида ўтказилади.

Сентябрь ойида ватанимизга от спорти намояндалари ташриф буюради. Турнир Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорти клубида ўтказилиши кутилмоқда. Ташкилотчилар тадбирга кириш бепул эканлигини маълум қилишди.
FEI World Jumping Challenge турнири 2001 йилда Германиянинг “PSI” компанияси томонидан ташкил этилган. Мазкур мусобақанинг финали ҳар доим анъанавий равишда Европа мамлакатларида ўтказилган. Кейинчалик 2008 ва 2009 йилларда финал мусобақалари Америка қитъасига кўчирилган. 2014 йилда эса мусобақа ўтказиш ҳуқуқи Африка қитъасига берилган эди.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей