ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / Ўзбекистон футзалчилари - жаҳон чемпионлари

Ўзбекистон футзалчилари - жаҳон чемпионлари

Заиф эшитувчилар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида Швеция жамоасига қарши иродали ғалабага эришди.

18 ёшгача заиф эшитувчилар ўртасида футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Швеция жамоасига қарши финал учрашувида иродали ғалабага (4:2) эришди.
Ўйин давомида ўзбекистонлик футзалчилар икки маротаба ҳисобда ортда қолишди, бироқ улар нафақат ўйинга қайта олишди, балки икки тўп фарқи билан ғалаба қозонишнинг ҳам уддасидан чиқишди.

24 ноябрдан 3 декабргача Таиландда бўлиб ўтган мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Кувайт, Таиланд, Россия, Германия ва Швеция жамоалари ҳам иштирок этди.

Чемпионат ярим финалида Ўзбекистон Индонезия (17:2), Кувайт (9:2) ва Россияни (3:2 ) мағлубиятга учратди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей