ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / ДАКТ саҳнасида Павел Сафоновнинг “Беш кеча” номли ...

ДАКТ саҳнасида Павел Сафоновнинг “Беш кеча” номли янги йил премьераси

Янги йил арафасида пойтахт аҳолисини ажойиб совға кутиб турибди: 2017 йилнинг 23-24 декабрь кунлари Москва вилояти ёш томошабинлар театри Александр Володиннинг “Беш кеча” пьесаси асосида режиссёр Павел Сафоновнинг драмаси Тошкентда илк бор намойиш этилади. Унда машҳур рус актрисаси, Россияда хизмат кўрсатган артист Нонна Гришаева бош ролни ижро этади. Бош эркак ролида эса Алексей Рижков саҳнага чиқади.

«Ўзбекнефтегаз» АЖ ва «Театр дўстлари клуби» бу байрамолди тадбирининг бош ҳомийси ва ташкилотчиларидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2017 йил 3 август куни ижодкор зиёлилар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил қилинган “Театр дўстлари клуби” ўз олдига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг ижодий ва техник салоҳиятини оширишни мақсад қилибгина қолмай, ижодий жамоани қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, янги саҳна кўринишларини яратиш, гастроллар ташкил қилиш ва бошқа кўплаб ишларни ҳам режалаштирган.

Ҳаёт ва муҳаббатнинг нозик куйчиси драматург Александр Володин “Беш кеча” пьесасини 1958 йили ёзган ва унга қуйидагича изоҳ берган: «Бу кечалар ҳар биримиз ташна бўлган севги, меҳр ва шафқатни излаш, йўқотиш ва унга эришишдек бахтни ҳис қилиш кечаларидир. Бу пьеса, аввало,инсоннинг ўзига бўлган ишончи, яъни агар киши ўз мақсадидан тонмай, ўзини йўқотмай танлаган йўлидан охиригача борса, у албатта бахтга эришиши ҳақидадир …».

Бу машҳур пьеса бош ролни Людмила Гурченко ижро этган, Никита Михалковнинг шу номли фильми билан томошабинларга яхши танишдир. Бу саҳна кўринишидаги бош ролни ижро этган Нонна Гришаева эса кино ва телевидения актрисаси, тақлидчи, телебошловчи ва қўшиқчи сифатида танилган.

Ташкилотчилар ёшлар учун махсус акцияни уюштирганлар. Унга кўра театр йўналишидаги олий ўқув юртлари ва коллежларнинг иқтидорли талабаларига “Беш кеча” спектаклига рағбатлантирувчи 200 та билет тарқатилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей