ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / ZiyoNET портали фойдаланувчилари онлайн-овоз бер...

ZiyoNET портали фойдаланувчилари онлайн-овоз бериш ёрдамида «Ўзбекистоннинг етти мўъжизасини» танлайдилар

ZiyoNET  тармоғи  ресурс  маркази ташаббуси билан бошланган  «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» акцияси  меъморий  ва археологик  ёдгорликлардан  бошлаб ажойиб табиат  манзаралари ва урф-одатларига  қадар   мамлакат маданий  бойлигининг ягона  базасини   яратишга қаратилган. Оовз  бериш бошланди,унда  йил оҳиригача ҳоҳлаган  киши Ўзбекистоннинг энг машҳур  ва  аҳамиятга  молик объектлари учун  овоз бериши мумкин  бўлади.

Республиканиг асосий диққатга  сазовор  жойлари еттилиги   мамлакат  тарихига ўз ҳиссасини қўшишни, уни  келажак  авлодларга етказишва Ўзбекистоннинг маданий  мероси  тўғрисидаги  маълумотларни кенг тарқатишни истаган кишилар саъй-ҳаракатлари  билан  аниқланади. 

ZiyoNET маърифий  порталининг «Ўзбекистоннинг маданий мероси» бўлими  акция ўтказиш майдончаси сифатида танланди. Бу ерда рўйҳатдан ўтган  ҳар бир фойдаланувчи ўзининг севимли  маданий, тарихий ёки  табиий объектларини танлаши  ва  овоз бериши мумкин.  

Овоз бериш  якунларига  кўра энг кўп овоз олган объектлар  еттилиги  «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» расмий  номи  билан аниқланади. 

Мазкур акция нафақат Ўзбекистоннинг диққатга  сазовор  жойлари оммалашишига ёрдам  беради, балки мамлакат маданий мероси билан таништирилган  ҳолда  фуқаролар дунёқарашини кенгайтиришга  ҳам таъсир  кўрсатади.

ziyonet.uz сайтида батафсил маълумотга эгабўлишингиз, шунингдек, акцияда  қатнашиш тартиби ва шартлари танишишингиз мумкин. Ташкилотчилар шу билан бирга барча хоҳловчиларни Facebookдаги (facebook.com/7chudesuzbekistana) саҳифада  акция муҳокамасида қатнашишга ҳам таклиф этадилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей