ru en ўз
1 USD = 8101.62  
1 EUR = 9528.32  
1 RUB = 137.93  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “ВВС Scotland” Ўзбекистонда Буюк Ипак йўли ҳақида ...

“ВВС Scotland” Ўзбекистонда Буюк Ипак йўли ҳақида фильм суратга олмоқда

Айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган “ВВС Scotland” нинг тасвирга олиш гуруҳи "Сэм Виллис билан Буюк ипак йўли бўйлаб" деб номланган ҳужжатли фильмни суратга олмоқда, деб хабар беради “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизмати.

Мазкур фильм орқали томошабинлар бошловчи билан бирга Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишлари баробарида қадимги даврларнинг энг сердаромад савдо йўли антик давр маданиятини қанчалик ўзгартириб юборганидан хабардор бўлишади. Шунингдек, фильда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги унутилмас меъморий ёдгорликлар, ҳунармандлар, шоирлар ҳамда машшоқлар билан учрашувлар  ҳам ҳавола этилади.

Самарқанд шаҳригача тезюрар поездда саёҳат қилиш бугун Ўзбекистон келажак сари интилаётган замонавий бир мамлакат эканлигини, Ипак йўлининг ўзига хос сеҳри бугунги кунда ҳам аввалгидек сақланиб қолишини яна бир марта намойиш этади.

Фильм “ВВС” каналида 2016 йилнинг февралида намойиш этилиши кўзда тутилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей