ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Украина телевидениеси Ўзбекистон тўғрисида туркум ...

Украина телевидениеси Ўзбекистон тўғрисида туркум кўрсатувлар намойиш этди

13- 19 ноябрь кунлари  ICTV телеканалининг «Факты» дастури орқали  Ўзбекистоннинг анъанаари  ва  туристик  имкониятлари  ҳақида  туркум  кўрсатувлар  намойиш  этилди, деб хабар  беради “Ўзбектуризм”МК матбуот хизмати.

ICTV (International Commercial Television – Халқаро тижорат телевидениеси) –Украинанинг умуммиллий телеканали бўлиб, 1992 йилнинг 15 июнида илк бор эфирга чиққан.   2008 йилдан ICTV сигналларини  ишончли  қабул қилиш  ҳудудида Украина  аҳолисининг 60 фоизи истиқомат  қилади (БуУкраинадаги 4-чи кўрсаткичдир).

«Ўзбекистоннинг Ҳива шаҳри:  нималарни томоша  қилиш мумкин» деб номланган  биринчи  кўрсатувда Ҳиванинг  тарихи, бугунги кунда ҳам асл қиёфасини йўқотмаган  кўп асрли обидаларни  асраб-авайлаш бўйича олиб борилган  ишлар ҳақида  ҳикоя қилинади.  

Навбатдаги кўрсатув анъанавий халқ амалий санъати турларига  бағишланган бўлиб:  «Ўзбеклар бизга қадимий ҳунарлар сирларини очдилар»деб аталади.

Кўрсатувларда  Ўзбекистон азалдан  гиламдўзлик, зарбоф каштачилик, кандакорлик  ва ёғоч ўймакорлиги  буюмлари  билан  машҳур эканига эътибор қаратилади. Ҳозирга  қадар бу ҳунарлар билан шуғулланиб келишмоқда ва уларни  ёш авлод  замонавий трендлар  билан  ривожлантирмоқда, Ўзбекистондан  буни ўрганса арзийди,- деб таъкидлайди бошловчи.

Ўзбекистоннинг қадимий  меъморий обидалари,мамлакатнинг бугунги ҳаётидан  ташқари, ICTV  телеканали эфирида ўзбек  халқининг миллий  ҳусусияти -  ҳар бир чет эллик турист  учун  ҳар  қандай замонавий қулайликлар  ёки  иншоотлардан  кўра руҳан  муҳимроқ бўлган  меҳмондўстлиги тўғрисида  маҳсус  репортаж  берилди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей