ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Туркия компаниялари Чимён-Чорвоқ курорт зонасини...

Туркия компаниялари Чимён-Чорвоқ курорт зонасини ривожлантиришга ёрдам беришади

Ўзбекистон Давлат туризм қўмитасининг ишчи гуруҳи Туркияда бўлган чоғида GAD компанияси раҳбарияти билан Чимён- Чорвоқ тоғли туристик зонасида кенг кўламли туристик инфратузилмасини қуриш, муҳандислик ишларини олиб бориш, тоғ туризмини истиқболли ривожлантириш, бренди, дизайни ва архитектура ечимларини яратиш масалаларини муҳокама қилди.

GAD компанияси инфратузилма лойиҳалари, меҳмонхоналар, маданий –хордиқ марказлари , гольф-клублар, аквапарк ва истироҳат боғларини қуриш учун Туркиядан йирик инвесторларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз октябрь ойи оҳирларида Ўзбекистонга GAD архитектура- лойиҳа компанияси раҳбари ж. Авчиўғли ва яна бир қатор йирик инвесторлар ташриф буюришган эди.

Ташриф доирасида инвесторлар Tashkent City лойиҳаси билан танишиб чиқишди ва Ўзбекистон Президенти ва бош вазири билан учрашишди.

Хорижий мутахассислар учун Чимён- Чорвоқ курорт зонасига чиқиш ташкиллаштирилган эди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей