ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Туристлар Нукусга фақат Игорь Савицкий номидаг...

Туристлар Нукусга фақат Игорь Савицкий номидаги музей учунгина бормайдилар

Инқироз, санкция ва бошқа  тўсиқлар тўлқинида маданий шов-шув саёҳатчилар учун сезиларли даражада  таъсир кўрсатди. Бугунги туристга  пляжда тобланиб ётиш кўпроқ  қизиқарли. Ўта инжиқ аудитория бошқа экзотикани танлайди.

Бу ҳақда  нафақат  туроператорлар, сервис субъектлари, балки  туристик бозор контентини шакллантирувчилар ҳам ўйлайдилар.  Улар  орасида – маданият объектлари  ҳам бор.   Ўзбекистон бу борада  бутун дунё билибгина қолмай, балки ўз кўзи билан кўргиси  келадиган  ноёб тарихий меросга мурожаат қилади.

Нукусда  энди туристларга хизмат кўрсатишда   яккаҳукмронлик бўлмайди. Қорақалпоғистон давлат  ўлкашунослик  музейи учун бу йил янги  бино  қурилиши кўзда  тутилган. Экспозиция – томошабинларга кўп нарсани ваъда  қилади.

2000 йилларнинг бошида  Игорь Савицкий  номидаги  Қорақалпоғистон  давлат  санъат музейи  ва Қорақалпоғистон  давлат ўлкашунослик  музейи бир бинода  жойлашган эди. Бироқ, бино авария  ҳолатига  келиб қолгани муносабати билан музейни  хавфсиз жойга  кўчириш, коллекция  учун янги бино барпо этиш ҳақида  қарор қабул қилинди.  

Машҳур “Савицкий”даги қурилиш билан бир вақтда  Нукусда  бошқа музей –Қорақалпоқ  давлат ўлкашунослик  музейи  учун   янги бино  ҳам  қад  кўтара бошлади.            

У Ўзбекистондаги 100 йилдан кўпроқ  тарихга  эга бўлган  энг қадимий  музейлардан  ҳисобланади. Бу ерда  дунёда  ягона  Қорақалпоқ  амалий  санъатининг энг тўлиқ  коллекцияси  намойиш  этилади.

Сўнгги ўн йиллик  давомида бу музей мактаблардан бириниг  мажлислар залига  жойлаштирилган бўлиб,у ерда  дунё тарихи  ва маданияти дурдоналарини сақлаш  ва муносиб  равишда намойиш  этиш  учун деярли шароит йўқ эди.

Янги бино   қурилиши битгач Савицкий  номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи  каби бу экспонатлар хазинаси ҳам  туристик зиёратгоҳлар марказларидан бири бўлиб қолади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей