ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Тошкент энг ҳамёнбоп сайёҳлик йўналиши 5 талигига ...

Тошкент энг ҳамёнбоп сайёҳлик йўналиши 5 талигига кирди

Россиянинг меҳмонхоналарни онлайн брон қилиш хизмати — Oktogo.ru 2016 йилдаги энг ҳамёнбоп сайёҳлик йўналишларини аниқлади. Ушбу рўйхат 2016 йилнинг 1 февралидан 31 декабрига қадар меҳмонхоналарни брон қилишда яшаш учун белгиланган ўртача нархлар маълумотларига кўра тузилган.

Тошкент 2016 йилда россиялик сайёҳлар учун ҳамёнбоп шаҳарлар бешталигига кирди.

Oktogo.ru маълумотларига кўра, Ўзбекистон пойтахтига сайёҳлар ўртача 3 кунга келишади.

Сайёҳлар учун ҳамёнбоп 10 та дам олиш масканларида турар жой харажати бир суткага 10 доллардан 22 долларгача белгиланган. Уларга Польшанинг Познань ва Краков, Испаниянинг Малага, Иордания пойтахти Амман, Грузия пойтахти Тбилиси, Италиянинг Палермо, Озарбайжон пойтахти Боку, Молдавия пойтахти Кишинев ва Арманистон пойтахти Ереван шаҳарлари киради.

Нячанг (Вьетнам) ва Кота-Кинабалу (Малайзия) дам олиш масканлари 2016 йилда энг арзон хорижий дам олиш масканлари ўнталигига етакчилик қилмоқда.

10 дам олиш масканлари рўйхати ҳам тузилган. У ерда бир сутка яшаш нархи 13 доллардан 23 долларгача. Булар — Болгария (Қуёшли қирғоқ ва Олтин қум), Португалия (Портимао), Мальта (Слима) ва Испания (Льорет-де-Мар) дам олиш масканлари, шунингдек, Венгрия (Харкань), Грузия (Боржоми) ва Чехия (Янске-Лазне) саломатликни тиклаш сиҳатгоҳларидир.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей