ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / ШҲТга аъзо давлатлар Тошкентдаги саммитда туризмни...

ШҲТга аъзо давлатлар Тошкентдаги саммитда туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш дастурини қабул қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

2016 йилнинг 15–17 март кунлари Пекинда ШҲТга аъзо давлатлар экспертларининг туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ШҲТнинг бўлажак Тошкент саммити якунлари бўйича қабул қилиниши режалаштирилаётган ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлатириш Дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Июнь ойида Тошкентда ШҲТ етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда ташкилотнинг 15 йиллик фаолиятига баҳо берилади. Шунингдек, саммитда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ҳиндистонни киритиш тўғрисидаги Меморандум имзоланади.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотик моддаларга қарши курашиши ваколати берилган органлари Кенгаши раҳбарлари ҳузурида наркотик моддаларга талабни қисқартириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Аъзо давлатлар вакиллари 2017–2022 йиллар учун Аксил-наркотик стратегияси ва уни бажариш бўйича ҳаракат дастури лойиҳаларини муҳокама қилдилар ҳамда наркотик моддаларга талабни камайтириш соҳасида ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей