ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Шаҳрисабзда туристлар учун электромобиллар йўлга...

Шаҳрисабзда туристлар учун электромобиллар йўлга қўйилади

Шаҳрисабзда  Амир Темур  таваллудининг 680 йиллигини  нишонлашга  тайёргарлик  давом этмоқда, деб ёзади  «Новости Кашкадарьи» газетаси.

Тарихий майдонни кўкаламзорлаштириш учун Бельгиядан  10 мингдан ортиқ атиргул кўчати олиб келинди.  Уларнинг катта қисми  АмирТемур ёдгорлиги  пойида,  бадиий композиция кўринишида  экилади. Бундан ташқари марказий аллеяда 24 хил    манзарали  буталар  ўтқазилди. Бугуннинг ўзида  Шаҳрисабзнинг  тарихий майдонини қарийб 32минг  манзарали   дарахтлар  безаб  турибди.

«Яқин  вақтда  шаҳримизда  тарихий  диққага  сазовор  жойларни яхшироқ кўздан  кечиришга  мўлжалланган  янги  транспорт  воситаси – электромобиль  пайдо бўлади», – деди  Шаҳрисабз  тумани  ободонлаштириш бошқармаси   ходими  Мусурмон  Бегалиев. 

Жамоат  транспорти  учун янги  жойлар  ва  ёқилғи  қуйиш  шаҳобчалари  барпо  этиш  ҳам  олиб борилаётган  ишларнинг устувор йўналишларидан  ҳисобланади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей