ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Сайёҳлар учун Термиз шаҳридаги ёдгорликлар харитас...

Сайёҳлар учун Термиз шаҳридаги ёдгорликлар харитаси чоп этилди

Термиз шаҳрининг “Термиз тарихий-маданий қадамжолари” деб номланган харитаси чоп этилди. Мамлакатимизга келган сайёҳлар эндиликда гид ва ташкил қилинган гуруҳларсиз ушбу харитадан фойдаланган ҳолда Термизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишлари мумкин.

Харитага қадимий Термиз шаҳри худудидаги 20та тарихий ва маданий ёдгорликларнинг жойлашган ўрни ва улар ҳақидаги маълумотлар киритилган. Ҳаким Термизий, Фаёзтепа, Зул-Кифл, Султон Саодат мажмуалари, Кокилдор ота ва Имом Термизий мақбаралари, Зурмала минораси ва бошқа бир қатор музей ва тарихий ёдгорликлар шулар жумласидандир.

Мазкур лойиҳа “OXUS culture” ташкилоти томонидан Гёте-институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Термиз археология музейи билан ҳамкорликда амалга оширилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей