ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / «Поедем, поедим!» кўрсатувининг навбатдаги сони Ўз...

«Поедем, поедим!» кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистонга бағишланади

Жорий йил 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Россиянинг «НТВ» федерал телеканалида намойиш этиладиган машҳур «Поедем, поедим!» («Борамиз, тановвул қиламиз») пазандалик кўрсатувининг тасвирга олиш гуруҳи етиб келди. Гуруҳни таниқли бошловчи, пазандачилик санъатининг устаси Жон Уоррен бошқариб боради, деб хабар беради   “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Мазкур кўрсатувнинг Ўзбекистонга бағишланган навбатдаги сонини Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида тасвирга олиш режалаштирилган. Ижодкорларнинг сўзларига қараганда, «Поедем, поедим!» кўрсатуви орқали томошабинлар турли ўзбек миллий таомларини тайёрлашни ўрганишлари баробарида Шарқнинг икки дурдона шаҳарлари мисолида бой тарихий воқеалар, ўзбек халқининг ноёб анъаналари  ва урф-одатлари билан яқиндан танишишлари ҳам мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия тасвирга олиш гуруҳининг Ўзбекистонга сафари «Мега-инфо-тур» Давлат дастури доирасида «Ўзбектуризм» миллий компанияси кўмагида амалга оширилмоқда. Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад дунё ҳамжамиятини республикамизнинг ноёб тарихий-маданий объектлари ва турли сайёҳлик имкониятлари билан таништиришдан иборат.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей