ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “Ўзбектуризм” экотуризмни ривожлантириш учун ҳуду...

“Ўзбектуризм” экотуризмни ривожлантириш учун ҳудудлар рўйхатини тузиб чиқди

Республикамизда экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбектуризм” Миллий компанияси томонидан экотуризм имкониятлари мавжуд бўлган аҳоли пунктлари рўйхати тузиб чиқилди. Бу ҳудудларда сайёҳлар туришлари учун меҳмон уйлари қатори бошқа туризм инфратизилмасини яратиш орқали уларни саёҳат маршрутларига киритиш мумкин бўлади.

Рўйхатга жами 93 та аҳоли пункти киритилди. Тадбиркорлик субъектлари  ушбу рўйхат билан танишиб олишлари ва маълум лойиҳаларни амалга ошириш, тарғиб этиш бўйича пайдо бўлган ўз таклифларини “Ўзбектуризм” Миллий компаниясига юборишлари мумкин.

Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, яқин йилларда экотуризм соҳаси талаб ва ривожланишнинг ўсиши бўйича туризимнинг етакчи йўналишларидан бирига айланиши таҳмин қилинмоқда.

Экотуризмни ривожлантириш орқали энг аввало иқтисоднинг ушбу соҳасига маҳаллий аҳолини жалб қилиш, аҳоли бандлигини ошириш имкониятини бериш билан биргаликда, экотуризм учун зарур бўлган маҳаллий билим ва тажрибага эга аҳоли билан ҳамкорлик қилиш зарурати пайдо бўлишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей