ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Ўзбекистонликларнинг «Бойқўнғир» ва «Шарқона» косм...

Ўзбекистонликларнинг «Бойқўнғир» ва «Шарқона» космодромларига саёҳат имкони бор

«ЦЭНКИ» (Россия космодромлари) «Бойқўнғир» ва «Шарқона» космодромларида ер устида космик сайёҳликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик учун туроператорлар реестрини шакллантириш ишларини якунлади, деб хабар беради «Роскосмос» давлат корпарацияси.

«40 дан ортиқ туроператорлар «Бойқўнғир» ва «Шарқона» космодромларига туристик саёҳатлар учун расмий рухсат олди. Улардан 26 туроператор Россия минтақасидан, 7 таси Қозоғистон республикаси ва биттаси Ўзбекистондан», – дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, ер устидаги космик сайёҳликни ривожлантириш коинот билимларини оммалаштиришга имкон яратади. Бутун бошли соҳа фаолиятига кишиларнинг қизиқишини кучайтиради.

Хабарда қайд этиладики, реестрга киритилмаган сайёҳлик компаниялари космодромга саёҳат уюштиришни ташкил этиш билан шуғуллана олишмайди.

«Бойқўнғир» космодроми Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида жойлашган. Узоқ Шарқдаги, яъни Амур вилояти (Россия)ги «Шарқона» космодромининг қурилиш-тайёргарлик ишлари жорий йилда якунига етиши керак. Биринчи парвоз 2016 йилнинг 25 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей