ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Ўзбекистонда туроператорлар ва меҳмонхоналарни боғ...

Ўзбекистонда туроператорлар ва меҳмонхоналарни боғловчи ягона хизмат ишга туширилди

Тошкентда бўлиб ўтган “Ипак йўлидаги туризм-2015” халқаро сайёҳлик ярмаркасида “HOTELIOS” номли янги лойиҳа  намойиш қилинган эди. Интернетда туроператорлар ва меҳмонхоналар ўртасида маълумот алмашиш учун мўлжалланган “Hotelios” хизмати Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ягона бўлиб, унга ўхшаши йўқ, деб хабар беради “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизмати.

Интернетда ягона платформада 100 дан зиёд меҳмонхона ҳамда ўнлаб туроператорлар мавжуд. Янги хизмат меҳмонхоналарда хона банд қилиш ва буюртма бериш жараёнини енгиллаштириши баробарида тезроклик билан маълумотлар алмашиш имконини ҳам беради.

Бундан ташқари, мазкур хизмат орқали сайёҳлик компанияларига аэропортда CIP-зал ва “Green Hall”да учрашувларни банд қилиш мумкин. Шунингдек, мамлакатимизда илк маротаба бундай хизмат ёрдамида хорижий сайёҳлар учун электрон суғурта полисларини ёзиб бериш имконияти ҳам пайдо бўлди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей